Триатлон бўйича ҳарбийлар чемпионатида Ўзбекистон учинчи ўринни эгаллади

© SputnikВ Самарканде проходят престижные соревнования — World Triathlon Cup Samarkand-2025 и World Triathlon Para Cup Samarkand-2025.
В Самарканде проходят престижные соревнования — World Triathlon Cup Samarkand-2025 и World Triathlon Para Cup Samarkand-2025. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.08.2025
Oбуна бўлиш
Мусобақаларда 13 давлатдан 120 нафар ҳарбий хизматчилар иштирок этди.
ТОШКЕНТ, 20 авг — Sputnik. Самарқандда ҳарбийлар ўртасида триатлон бўйича ўтказилган "25 Жаҳон чемпионати"нинг ғолиблари аниқланди.

Умумжамоа ҳисобда Ўзбекистон терма жамоаси 3- ўринни қўлга киритди, деб хабар қилмоқда Мудофаа вазирлиги.
1– ўринни Франция Республикаси терма жамоаси;
2– ўринни Россия Федерацияси терма жамоаси
3 – ўринни Ўзбекистон Республикаси терма жамоаси қўлга киритди.
Sputnik олдин хабар берганидек, чемпионатда Ўзбекистон, Россия, Қозоғистон, Бельгия, Канада, Испания, Франция, Германия, Словения, Швейцария, Қатар, Эрон ва Португалия каби 13 давлатдан 120 нафар спортчи иштирок этди. Спортчилар учта йўналишда беллашди: индивидуал, аралаш эстафета (МИХ) ва фахрийлар ўртасида (SENIOR).
Мусобақа талабларига кўра, ҳар бир иштирокчи қуйидаги масофаларни босиб ўтиши керак эди: 750 метр очиқ сувда сузиш, 19 километр велопойга ва 5 километр югуриш.
Триатлон. Мужчины - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.05.2025
Триатлончиларни тайёрлашда Бутунжаҳон триатлон иттифоқи билан ҳамкорлик кучайтирилади
Янгиликлар лентаси
0