https://sputniknews.uz/20250817/soliq-huquqbuzarliklari-mukofot-51299911.html
Солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида хабар берганларга қанча мукофот тўлангани очиқланди
Солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида хабар берганларга қанча мукофот тўлангани очиқланди
Sputnik Ўзбекистон
Ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича хабар берган фуқароларга 27 451 та ҳолат бўйича 19,7 млрд сўм мукофот тўланган. 17.08.2025, Sputnik Ўзбекистон
2025-08-17T15:01+0500
2025-08-17T15:01+0500
2025-08-17T15:01+0500
жамият
давлат солиқ қўмитаси
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/09/0c/45618111_0:160:3072:1888_1920x0_80_0_0_2b997644df3d8fa766d53f04fe58233a.jpg
ТОШКЕНТ, 17 авг – Sputnik. Ўзбекистонда йил бошидан солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида 63 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушди. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси ахборот хизмати маълум қилди.Билдирилишича, 2025 йилнинг ўтган 7 ойи давомида "Солиқ" мобил иловасининг "Солиқ ҳамкор" тизими орқали солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида 63 988 та мурожаат келиб тушган.Шундан:Қайд этилишича, мурожаатларнинг 31 423 таси такрорий бўлганлиги ёки шикоят келиб тушган тадбиркорлик субъектида текширув давом этаётгани сабабли кўриб чиқилмаган. Мурожаатлар асосида 25 924 та сайёр солиқ текшируви ўтказилиб, 98,9 фоиз ҳолатда ҳуқуқбузарлик тасдиқланган.Қўмита тақдим этган маълумотларга кўра, ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича хабар берган фуқароларга 27 451 та ҳолат бўйича (ундирилган жарима суммасидан 20 фоиз) 19,7 млрд сўм мукофот тўланган.Энг кўп мукофот пули Тошкент шаҳрида келиб тушган мурожаатчиларга берилган — 4 миллиард 855 миллион 500 минг сўм. Энг ками эса мурожаатлар сони ҳам кам бўлган Жиззах вилояти аҳолисига тўланган — 574,5 миллион сўм.Ўзбекистонда солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида хабар берган шахсларни пул билан рағбатлантириш 2022 йилда бошланган.
https://sputniknews.uz/20220515/soliq-huquqbuzarliklari-haqida-xabar-berganlik-uchun-pul-tolash-tartibi-belgilandi-24555302.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/09/0c/45618111_171:0:2902:2048_1920x0_80_0_0_d174c426583673934111b742f27b5a65.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, давлат солиқ қўмитаси, ўзбекистон
жамият, давлат солиқ қўмитаси, ўзбекистон
Солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида хабар берганларга қанча мукофот тўлангани очиқланди
Ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича хабар берган фуқароларга 27 451 та ҳолат бўйича 19,7 млрд сўм мукофот тўланган.
ТОШКЕНТ, 17 авг – Sputnik. Ўзбекистонда йил бошидан солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида 63 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушди. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси ахборот хизмати
маълум қилди.
Билдирилишича, 2025 йилнинг ўтган 7 ойи давомида "Солиқ" мобил иловасининг "Солиқ ҳамкор" тизими орқали солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида 63 988 та мурожаат келиб тушган.
57 672 таси харид чеки бермаслик;
2 278 таси тўловни пластик карта орқали қабул қилмаслик;
145 таси пластик карта учун харид суммасини ошириш;
3 893 таси бошқа турдаги ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича.
Қайд этилишича, мурожаатларнинг 31 423 таси такрорий бўлганлиги ёки шикоят келиб тушган тадбиркорлик субъектида текширув давом этаётгани сабабли кўриб чиқилмаган. Мурожаатлар асосида 25 924 та сайёр солиқ текшируви ўтказилиб, 98,9 фоиз ҳолатда ҳуқуқбузарлик тасдиқланган.
Қўмита тақдим этган маълумотларга кўра, ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича хабар берган фуқароларга 27 451 та ҳолат бўйича (ундирилган жарима суммасидан 20 фоиз) 19,7 млрд сўм мукофот тўланган.
Энг кўп мукофот пули Тошкент шаҳрида келиб тушган мурожаатчиларга берилган — 4 миллиард 855 миллион 500 минг сўм. Энг ками эса мурожаатлар сони ҳам кам бўлган Жиззах вилояти аҳолисига тўланган — 574,5 миллион сўм.
Ўзбекистонда солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида хабар берган шахсларни пул билан рағбатлантириш 2022 йилда бошланган.