https://sputniknews.uz/20250817/ozbekiston-xakasiya-51298973.html
Ўзбекистон ҳудудлари ва Хакасия ўртасидаги ҳамкорлик янада жадаллашади
Ўзбекистон ҳудудлари ва Хакасия ўртасидаги ҳамкорлик янада жадаллашади
Sputnik Ўзбекистон
Тошкент–Абакан йўналишида тўғридан-тўғри парвозлар йўлга қўйиш, Хакасияда Ўзбекистон маданияти кунлари ва Ўзбекистонда Хакасия Республикаси кунлари ўтказилади. 17.08.2025, Sputnik Ўзбекистон
2025-08-17T14:02+0500
2025-08-17T14:02+0500
2025-08-17T14:02+0500
ўзбекистон - россия
жамият
ҳамкорлик
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/08/11/51298802_10:0:1925:1077_1920x0_80_0_0_25a849c70235359c6e5f3296ec6be590.jpg
ТОШКЕНТ, 17 авг – Sputnik. Ўзбекистоннинг Новосибирск шаҳридаги бош консули Аслам Акбаров Россиянинг Хакасия Республикаси раҳбари Валентин Коновалов билан музокаралар ўтказди."Дунё” АА хабарига кўра, мулоқот чоғида икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий ва бошқа муҳим йўналишларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.Хакасия раҳбари Ўзбекистон республиканинг доимий савдо шериги ва МДҲ давлатлари орасида ташқи савдо айланмаси бўйича етакчи эканлигини маълум қилди.Томонлар қишлоқ хўжалиги, чорвачилик, озиқ-овқат саноати, туризм, маданият ва таълим соҳаларида ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари хусусида фикр алмашишди.Шунингдек, саноат кооперациясини кенгайтириш, Ўзбекистон ҳудудлари, хусусан, Фарғона вилояти ва Хакасия Республикаси ишбилармон доиралари вакиллари иштирокида иқтисодий тадбирларни ўтказишга алоҳида эътибор қаратилди.Томонлар Тошкент–Абакан йўналишида тўғридан-тўғри авиарейсларни йўлга қўйиш, Хакасияда Ўзбекистон маданияти кунлари ва Ўзбекистонда Хакасия Республикаси кунларини ўтказиш ташаббусини қўллаб-қувватлашди.
https://sputniknews.uz/20250815/rossiya-qurilish-material-shourum-51268314.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/08/11/51298802_249:0:1685:1077_1920x0_80_0_0_dc81c4d6be8b2ff0b47192be02d569e9.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон - россия, жамият, ҳамкорлик
ўзбекистон - россия, жамият, ҳамкорлик
Ўзбекистон ҳудудлари ва Хакасия ўртасидаги ҳамкорлик янада жадаллашади
Тошкент–Абакан йўналишида тўғридан-тўғри парвозлар йўлга қўйиш, Хакасияда Ўзбекистон маданияти кунлари ва Ўзбекистонда Хакасия Республикаси кунлари ўтказилади.
ТОШКЕНТ, 17 авг – Sputnik. Ўзбекистоннинг Новосибирск шаҳридаги бош консули Аслам Акбаров Россиянинг Хакасия Республикаси раҳбари Валентин Коновалов билан музокаралар ўтказди.
"Дунё” АА хабарига
кўра, мулоқот чоғида икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий ва бошқа муҳим йўналишларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Хакасия раҳбари Ўзбекистон республиканинг доимий савдо шериги ва МДҲ давлатлари орасида ташқи савдо айланмаси бўйича етакчи эканлигини маълум қилди.
"Биз ҳамкорликни янада кенгайтиришга қатъий қарор қилганмиз", - деди Коновалов.
Томонлар қишлоқ хўжалиги, чорвачилик, озиқ-овқат саноати, туризм, маданият ва таълим соҳаларида ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари хусусида фикр алмашишди.
Шунингдек, саноат кооперациясини кенгайтириш, Ўзбекистон ҳудудлари, хусусан, Фарғона вилояти ва Хакасия Республикаси ишбилармон доиралари вакиллари иштирокида иқтисодий тадбирларни ўтказишга алоҳида эътибор қаратилди.
Томонлар Тошкент–Абакан йўналишида тўғридан-тўғри авиарейсларни йўлга қўйиш, Хакасияда Ўзбекистон маданияти кунлари ва Ўзбекистонда Хакасия Республикаси кунларини ўтказиш ташаббусини қўллаб-қувватлашди.