Россияда Ўзбекистон қурилиш материаллари “шоурум”и очилади

© Фото: “Ўзсаноатқурилишматериаллари”Қурилиш материаллари
Қурилиш материаллари - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.08.2025
Oбуна бўлиш
Россия ва Ўзбекистон вакиллари “шоурум” ташкил этиш, маҳсулотларни Россия ва халқаро бозорларга чиқариш, қўшма кўргазма ва тадбирлар ўтказиш бўйича ҳамкорликка келишдилар.
ТОШКЕНТ, 15 авг – Sputnik. Куни кеча Москва шаҳрида Бутунроссия миллий қурилиш сиёсати маркази раҳбари Александр Моор ва “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси бошқаруви раиси Илёс Раҳимов учрашди. Бу ҳақда “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси матбуот хизмати хабар берди.
Учрашувда Россия ҳудудида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган қурилиш материалларини тарғиб қилиш ва сотиш учун махсус “шоурум” ташкил этиш масаласи муҳокама қилинди.
Таъкидланишича, бу савдо майдони Ўзбекистон ишлаб чиқарувчиларининг маҳсулотларини намойиш этиш, россиялик ҳамкорлар билан тўғридан-тўғри алоқалар ўрнатиш ва икки томонлама савдо ҳажмини оширишга хизмат қилади.
Музокаралар чоғида “шоурум” фаолиятини йўлга қўйиш учун зарур ташкилий ишлар, шу жумладан транспорт логистикаси масалалари ҳам кўриб чиқилди.
Томонлар қурилиш материаллари ишлаб чиқариш технологияларини жорий этиш, Ўзбекистон маҳсулотларини Россия ва халқаро бозорларга чиқариш, мутахассислар малакасини ошириш, қўшма кўргазма ва тадбирлар ўтказиш ҳамда маҳсулот турларига оид лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш бўйича ҳамкорликка келишдилар.
Мазкур лойиҳа Россия ва Ўзбекистон қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчилари ўртасида узоқ муддатли ва ўзаро манфаатли ҳамкорликка замин яратади.
Строитель  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.06.2025
Ўзбекистон ва ЕОИИ
ЕОИИда қурилиш ишлари ҳажми ошди
Янгиликлар лентаси
0