https://sputniknews.uz/20250816/ichimlik-suvi-subsidiya-51277560.html
Айрим оилаларни ичимлик суви билан таъминлаш харажатларини қоплаш учун субсидия ажратилади
Айрим оилаларни ичимлик суви билан таъминлаш харажатларини қоплаш учун субсидия ажратилади
Sputnik Ўзбекистон
Субсидия мазкур харажатларнинг 90 фоизи, бироқ БҲМнинг 30 бараваридан (12 миллион 360 минг сўмдан) кўп бўлмаган қисмини қоплаш учун ажратилади. 16.08.2025, Sputnik Ўзбекистон
2025-08-16T10:19+0500
2025-08-16T10:19+0500
2025-08-16T10:19+0500
жамият
сув
қорақалпоғистон
хоразм вилояти
субсидия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/04/08/18220273_0:0:3073:1728_1920x0_80_0_0_17b9f6d774f257836af9d61b08ce077d.jpg
ТОШКЕНТ, 16 авг – Sputnik. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги айрим оилаларга ичимлик суви бўйича харажатларини қоплаш учун субсидия берилади. Ҳукуматнинг 2025 йил 14 августдаги қарори билан ушбу субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.Низом Қорақалпоғистон ва Хоразмда яшовчи Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларга қуйидаги харажатларини қоплаш учун субсидия ажратиш тартибини белгилайди:Ушбу хизматлар “Ягона миллий ижтимоий ҳимоя” ахборот тизимининг Аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлашга кўмаклашувчи тадбиркорлик субъектлари реестрига киритилган тадбиркорлар томонидан амалга оширилади.Субсидия олувчиларнинг вояга етган муомалага лаёқатли аъзоси ёки қонуний вакили “Инсон” марказларига борган ҳолда ёки маҳалладаги ижтимоий ходимларга мурожаат қилиш орқали “ЯМИҲ” АТда рўйхатдан ўтиши мумкин.Бунда “Инсон” маркази ходими ёки ижтимоий ходим субсидия олувчиларнинг вояга етган муомалага лаёқатли аъзоси ёки унинг қонуний вакили номидан “ЯМИҲ” АТда рўйхатдан ўтиш бўйича сўров юборади.Тадбиркор белгиланган муддатда субсидия олувчиларнинг турар жойига етиб бориши ҳамда артезиан қудуғини қазиши, сув насоси ва ичимлик сув фильтрини ўрнатиши лозим.Ишчи гуруҳ томонидан субсидия ажратиш маъқуллангани ёки рад этилгани тўғрисидаги хабар “ЯМИҲ” АТга автоматик равишда юборилади.
https://sputniknews.uz/20250528/ozbekiston-ichimlik-suv-taminot-rejalari-49572106.html
хоразм вилояти
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/04/08/18220273_145:0:2876:2048_1920x0_80_0_0_e6eb4135d0fa3d1d0af4d97f24c6ddaf.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, сув, қорақалпоғистон, хоразм вилояти, субсидия
жамият, сув, қорақалпоғистон, хоразм вилояти, субсидия
Айрим оилаларни ичимлик суви билан таъминлаш харажатларини қоплаш учун субсидия ажратилади
Субсидия мазкур харажатларнинг 90 фоизи, бироқ БҲМнинг 30 бараваридан (12 миллион 360 минг сўмдан) кўп бўлмаган қисмини қоплаш учун ажратилади.
ТОШКЕНТ, 16 авг – Sputnik. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги айрим оилаларга ичимлик суви бўйича харажатларини қоплаш учун субсидия
берилади. Ҳукуматнинг 2025 йил 14 августдаги қарори билан ушбу субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Низом Қорақалпоғистон ва Хоразмда яшовчи Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларга қуйидаги харажатларини қоплаш учун субсидия ажратиш тартибини белгилайди:
турар жойида артезиан қудуғи қазиш;
сув насослари ва ичимлик суви фильтрларини харид қилиш ҳамда ўрнатиш.
Субсидия мазкур харажатларнинг 90 фоизи, бироқ БҲМнинг 30 бараваридан кўп бўлмаган қисмини қоплаш учун ажратилади.
Ушбу хизматлар “Ягона миллий ижтимоий ҳимоя” ахборот тизимининг Аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлашга кўмаклашувчи тадбиркорлик субъектлари реестрига киритилган тадбиркорлар томонидан амалга оширилади.
Субсидия олувчиларнинг вояга етган муомалага лаёқатли аъзоси ёки қонуний вакили “Инсон” марказларига борган ҳолда ёки маҳалладаги ижтимоий ходимларга мурожаат қилиш орқали “ЯМИҲ” АТда рўйхатдан ўтиши мумкин.
Бунда “Инсон” маркази ходими ёки ижтимоий ходим субсидия олувчиларнинг вояга етган муомалага лаёқатли аъзоси ёки унинг қонуний вакили номидан “ЯМИҲ” АТда рўйхатдан ўтиш бўйича сўров юборади.
Тадбиркор белгиланган муддатда субсидия олувчиларнинг турар жойига етиб бориши ҳамда артезиан қудуғини қазиши, сув насоси ва ичимлик сув фильтрини ўрнатиши лозим.
Ишчи гуруҳ томонидан субсидия ажратиш маъқуллангани ёки рад этилгани тўғрисидаги хабар “ЯМИҲ” АТга автоматик равишда юборилади.