Ўзбекистон ва Тожикистон энергетика соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилди

© Sputnik / Рамиль СитдиковЛинии электропередачи
Линии электропередачи  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.08.2025
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ва Тожикистон энергетика вазирлари электр энергияси ва табиий газ экспорти ва импортини муҳокама қилишди.
ТОШКЕНТ, 15 авг – Sputnik. Тожикистоннинг Гулистон шаҳрида Ўзбекистон энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов ва Тожикистон энергетика ва сув ресурслари вазири Далер Жума ўртасида амалий учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
© Министерство энергетики Республики УзбекистанВСТРЕЧА РУКОВОДИТЕЛЕЙ ЭНЕРГЕТИЧЕСКИХ ОРГАНОВ РЕСПУБЛИК УЗБЕКИСТАН И ТАДЖИКИСТАН
ВСТРЕЧА РУКОВОДИТЕЛЕЙ ЭНЕРГЕТИЧЕСКИХ ОРГАНОВ РЕСПУБЛИК УЗБЕКИСТАН И ТАДЖИКИСТАН - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.08.2025
ВСТРЕЧА РУКОВОДИТЕЛЕЙ ЭНЕРГЕТИЧЕСКИХ ОРГАНОВ РЕСПУБЛИК УЗБЕКИСТАН И ТАДЖИКИСТАН
Учрашувда куз-қиш мавсуми учун электр энергияси экспорти ва импортини мувофиқлаштириш, "Марказий Осиёнинг ягона энергия тизимига қайта уланиш" лойиҳаси доирасида юзага келадиган техник масалалар муҳокама қилинди
Шунингдек, томонлар табиий газ етказиб бериш масалаларига алоҳида эътибор қаратишди.
Тожикистон Энергетика ва сув ресурслари вазирлиги маълумотларига кўра, 2024 йилда Тожикистон Ўзбекистондан 267 миллион куб метр табий газ сотиб олган ва бу 2023 йилга нисбатан 47,1 миллион куб метрга кўп.
В Самарканде приступили к строительству завода по выработке электроэнергии из отходов. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.08.2025
Самарқанд ва Андижонда чиқиндидан электр энергияси ишлаб чиқарувчи завод қурилиши бошланди
Янгиликлар лентаси
0