Самарқанд ва Андижонда чиқиндидан электр энергияси ишлаб чиқарувчи завод қурилиши бошланди

© SputnikВ Самарканде приступили к строительству завода по выработке электроэнергии из отходов.
В Самарканде приступили к строительству завода по выработке электроэнергии из отходов. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.08.2025
Oбуна бўлиш
Самарқанд шаҳри ва Андижон вилоятида чиқиндиларни ёқиш орқали электр энергияси ишлаб чиқариладиган заводларнинг қурилиши бошланди. Уларни 2025-2027 йилларда фойдаланишга топшириш мўлжалланган.
ТОШКЕНТ, 5 авг – Sputnik. Самарқанд шаҳридаги 15 гектар ва Андижон вилояти Хўжаобод туманидаги 17 гектар ер майдонида чиқиндиларни ёқиш орқали электр энергияси ишлаб чиқариладиган заводларнинг қурилиш жараёнлари бошланди. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Лойиҳалар Экология вазирлиги ҳузуридаги Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги ҳамда Хитойнинг етакчи компаниялари ўртасидаги келишувлар асосида амалга оширилмоқда.
Хусусан, Самарқандда "Shanghai SUS Environment" компанияси 150 миллион доллар инвестиция киритиб, қурилиш ишларини олиб бормоқда. Андижонда 140 миллион доллар инвестиция киритган "China International Camce" компанияси ушбу лойиҳани амалга оширмоқда.
Корхоналарнинг ҳар бири кунига 1 минг 500 тоннагача қаттиқ маиший чиқиндиларни қайта ишлаб, йилига 240 миллион киловатт соатгача электр энергияси ишлаб чиқаради. Ҳар бир заводда 150 тадан 200 тагача янги иш ўрни яратиш режалаштирилган. Объектларни 2025-2027 йилларда фойдаланишга топшириш мўлжалланган.
Корхоналарда ишлаб чиқарилган электр энергияси 30 йил давомида "Ўзэнергосотиш" АЖ сотиб олади.
Қайд этилишича, ушбу ташаббуслар "яшил иқтисодиёт" тамойилларига мос келади, Ўзбекистоннинг экологик барқарорлигини таъминлашга ва келажак авлодлар учун тоза ва соғлом муҳитни шакллантиришга хизмат қилади.
Жорий йил 24 март куни қаттиқ маиший чиқиндиларни ёқиш орқали электр энергияси ишлаб чиқариш инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги президент қарорлари қабул қилинган эди.
Лампа - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.03.2025
Чиқиндидан қарздорларга электр энергияси учун тўловлар чекланади
Янгиликлар лентаси
0