https://sputniknews.uz/20250815/andijon-xonobod-51266602.html
Андижон шаҳридан Хонободга поезд қатнови йўлга қўйилди
Андижон шаҳридан Хонободга поезд қатнови йўлга қўйилди
Sputnik Ўзбекистон
Хонобод шаҳрида бўлиб ўтаётган “Дунё садолари” III халқаро миллий эстрада санъати фестивали муносабати билан аҳолига қулайлик яратилди. 15.08.2025, Sputnik Ўзбекистон
2025-08-15T17:09+0500
2025-08-15T17:09+0500
2025-08-15T17:09+0500
ўзбекистон
жамият
фестивал
андижон вилояти
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/03/19/48562909_366:0:3715:1884_1920x0_80_0_0_32ae29a065b7847bc0ef388b7b9940b9.jpg
ТОШКЕНТ, 15 авг – Sputnik. Андижон шаҳридан Хонободга поезд қатнови йўлга қўйилди.ЎзАнинг ёзишича, бу Хонободда бўлиб ўтаётган “Дунё садолари” III халқаро миллий эстрада санъати фестивали муносабати билан аҳолига қулайлик яратиш мақсадида амалга оширилди.15, 16 ва 17 август кунлари “Андижон” темир йўл вокзалидан “Андижон-Хонобод” йўналиши бўйича қуйидаги рейслар амалга оширилиши белгиланди:Андижон – Хонобод автомобиль йўлида оғир юк машиналари, қишлоқ хўжалиги техникалари қатнови бир неча кунга чекланди.Хонобод шаҳридаги оммавий тадбирлар ўтказиладиган барча ҳудудларга, йўл ва чорраҳаларга кузатув камералари ўрнатилди, Wi-Fi интернет зонаси ташкил этилди, меҳмонларга хизмат кўрсатувчи гид ва волонтёрлар гуруҳлари шакллантирилди, банкоматлар, замонавий биоҳожатхоналар ўрнатилди.15-17 август кунлари бўлиб ўтадиган “Дунё садолари” III халқаро миллий эстрада санъати фестивалида "Евровидение-2009" танлови совриндори Араш (Араш Лабафзода), ҳиндистонлик поп-қўшиқчи Алиша Чинай, туркиялик машҳур қўшиқчи Мустафа Сандал сингари жаҳон эстрада санъати юлдузлари иштирок этади.Шунингдек, Андижон вилояти ҳокимлиги хабарига кўра, фестивалда Ин-Грид, “Арабеск” (Arabesque) гуруҳлари ҳамда Алиша Чинай, Зара, Муниса Ризаева ва Элмурод Хақназаров каби санъаткорлар иштирок этади.
https://sputniknews.uz/20250812/toshkent-qovun-sayli-51190270.html
ўзбекистон
андижон вилояти
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/03/19/48562909_504:0:3016:1884_1920x0_80_0_0_5330ee3f0577aa98525e19d85c264a86.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон, жамият, фестивал, андижон вилояти
ўзбекистон, жамият, фестивал, андижон вилояти
Андижон шаҳридан Хонободга поезд қатнови йўлга қўйилди
Хонобод шаҳрида бўлиб ўтаётган “Дунё садолари” III халқаро миллий эстрада санъати фестивали муносабати билан аҳолига қулайлик яратилди.
ТОШКЕНТ, 15 авг – Sputnik. Андижон шаҳридан Хонободга поезд қатнови йўлга қўйилди.
ЎзАнинг ёзишича, бу Хонободда бўлиб ўтаётган “Дунё садолари” III халқаро миллий эстрада санъати фестивали муносабати билан аҳолига қулайлик яратиш мақсадида амалга оширилди.
15, 16 ва 17 август кунлари “Андижон” темир йўл вокзалидан “Андижон-Хонобод” йўналиши бўйича қуйидаги рейслар амалга оширилиши белгиланди:
1- рейс. Кетиш: 07.00 да, қайтиш: 10.00, 16.00 ва 22.00 да.
2- рейс. Кетиш: 13.00, қайтиш: 16.00, 22.00 да.
3- рейс. Кетиш: 19.00, қайтиш: 22.00 да.
Андижон – Хонобод автомобиль йўлида оғир юк машиналари, қишлоқ хўжалиги техникалари қатнови бир неча кунга чекланди.
Хонобод шаҳридаги оммавий тадбирлар ўтказиладиган барча ҳудудларга, йўл ва чорраҳаларга кузатув камералари ўрнатилди, Wi-Fi интернет зонаси ташкил этилди, меҳмонларга хизмат кўрсатувчи гид ва волонтёрлар гуруҳлари шакллантирилди, банкоматлар, замонавий биоҳожатхоналар ўрнатилди.
15-17 август кунлари бўлиб ўтадиган “Дунё садолари” III халқаро миллий эстрада санъати фестивалида "Евровидение-2009" танлови совриндори Араш (Араш Лабафзода), ҳиндистонлик поп-қўшиқчи Алиша Чинай, туркиялик машҳур қўшиқчи Мустафа Сандал сингари жаҳон эстрада санъати юлдузлари иштирок этади.
Шунингдек, Андижон вилояти ҳокимлиги хабарига
кўра, фестивалда Ин-Грид, “Арабеск” (Arabesque) гуруҳлари ҳамда Алиша Чинай, Зара, Муниса Ризаева ва Элмурод Хақназаров каби санъаткорлар иштирок этади.