Ўзбекистон ва Гонконг ўртасида авиақатновлар йўлга қўйилиши мумкин

© Sputnik / Бахром ХатамовAirbus A320 "Uzbekistan Airways"
Airbus A320 Uzbekistan Airways - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.08.2025
Oбуна бўлиш
Гонконг билан тўғридан-тўғри авиақатновлар ва халқаро стандартлар асосида мутахассислар тайёрлайдиган Халқаро авиация академиясини ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.
ТОШКЕНТ, 14 авг – Sputnik. Ўзбекистон ва Гонконг ўртасида авиақатновлар йўлга қўйилиши мумкин. Бу ҳақда Ўзбекистон Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
12 август куни Ўзбекистон транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев "JDB Group Limited" компанияси раиси ўринбосари Чанг Ман Хин билан учрашув ўтказди. Ушбу компания Хитой Халқ Республикасининг махсус маъмурий ҳудуди бўлган Гонконгда жойлашган.
Музокаралар чоғида томонлар Ўзбекистон, Гонконг ва потенциал халқаро ҳамкорлар иштирокида авиация соҳасида истиқболли лойиҳаларни муҳокама қилдилар.
Учрашувнинг асосий мавзуларидан бири Гонконг ва Ўзбекистон ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўйиш масаласи бўлди. Мамлакатда Халқаро авиация академиясини ташкил этиш ғояси ҳам муҳокама қилинди.
Мунтазам йўловчи ва юк авиақатновларини йўлга қўйиш имкониятларини батафсил кўриб чиқишга алоҳида эътибор қаратилди. Бундай рейслар логистикани ривожлантириш, сайёҳларни жалб қилиш ва мамлакатлар ўртасидаги ишбилармонлик алоқаларини мустаҳкамлашга хизмат қилиши кутилмоқда.
Ушбу ташувларни амалга ошириш учун устувор ҳамкор-оператор сифатида "Hong Kong Airlines" авиакомпанияси таклиф этилди. Бундан ташқари, учрашувда Ўзбекистон ҳудудида Халқаро авиация академиясини ташкил этиш ташаббуси кўриб чиқилди.
Академия халқаро стандартлар -АҚШ Федерал авиация бошқармаси (FAA) ва Халқаро эксплуатация хавфсизлиги аудити дастури (IOSA) — асосида учувчилар, техниклар, стюардессалар, ер усти ходимлари ва авиация менежерларини тайёрлайди.
Здание международного аэропорта имени Ислама Каримова в Ташкенте. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.08.2025
Тошкентнинг янги аэропорти Ўрта Чирчиқ туманида қурилиши мумкин
Янгиликлар лентаси
0