Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

ЕОИИ мамлакатлари иқтисодиёти ўртача жаҳон кўрсаткичларидан юқори суръатда ўсмоқда

© Sputnik / Павел Бедняков / Медиабанкка ўтишПрезидент РФ В. Путин принял участие в работе саммита ЕАЭС в Бишкеке
Президент РФ В. Путин принял участие в работе саммита ЕАЭС в Бишкеке - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.08.2025
Oбуна бўлиш
2015–2024 йилларда Евроосиё иқтисодий иттифоқи ялпи ички маҳсулоти қарийб 1 триллион долларга ўсди. Иттифоқ иқтисодиёти жаҳон ўртача кўрсаткичларидан юқори суръатда ривожланмоқда.
ТОШКЕНТ, 14 авг — Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) мамлакатлари иқтисодиёти ўртача жаҳон кўрсаткичларидан юқори суръатда ўсмоқда, дея хабар берди Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК)
ЕИК Макроиқтисодий сиёсат департаменти директори Алексей Ведев Қирғизистоннинг ЕОИИга аъзо бўлганига 10 йил тўлишига бағишланган конференцияда Евроосиё иқтисодий иттифоқи доирасида иқтисодий ривожланишнинг ижобий динамикаси ва интеграциявий ўзаро алоқаларнинг мустаҳкамланаётгани ҳақида сўзлади.

"Иттифоқнинг умумий ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ) 2015 йилдан 2024 йилгача 17,8 фоизга, мутлақ кўрсаткичда эса қарийб 1 триллион долларга ўсди. ЕОИИнинг жаҳон иқтисодиётидаги улуши 3,7 фоиздан 4,1 фоизга ошди. Шу билан бирга, аъзо давлатлар иқтисодиёти ўсиш суръатлари сўнгги бир неча йилда ўртача жаҳон кўрсаткичларидан юқори бўлди", — дея ўз сўзида қайд этди Ведев.

Иттифоқ мамлакатларида товар ва хизматлар ўзаро савдоси, шунингдек, меҳнат миграцияси соҳасида интеграция самараси яққол сезилмоқда. Интеграциянинг ЯИМга қўшган энг катта ҳиссаси Арманистон ва Қирғизистонда қайд этилган.
ЕОИИ миқёсида интеграциянинг иқтисодиётга қўшган ҳиссаси ЯИМнинг 1,65 фоизи ёки тахминан 40 миллиард доллар деб баҳоланмоқда
19-я Российская агропромышленная выставка - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.08.2025
Ўзбекистон ва ЕОИИ
ЕОИИ: қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш қанчага ошди
Янгиликлар лентаси
0