https://sputniknews.uz/20250813/ozbekiston-noyob-yurak-jarrohligi-51210671.html
Ўзбекистонда илк бор ноёб юрак жарроҳлиги амалга оширилди
Ўзбекистонда илк бор ноёб юрак жарроҳлиги амалга оширилди
Sputnik Ўзбекистон
6 ёшли беморнинг юрагида жуда мураккаб операция амалга оширилди. Бундай Ўзбекистонда у илк бор ўтказилди. 13.08.2025, Sputnik Ўзбекистон
2025-08-13T13:18+0500
2025-08-13T13:18+0500
2025-08-13T13:18+0500
ўзбекистон
жамият
соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв)
тиббиёт муассаси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0b/1a/46807504_0:160:3072:1888_1920x0_80_0_0_65886ca1d8d0f27016a94ed255365171.jpg
ТОШКЕНТ, 13 авг – Sputnik. Ўзбекистонда илк бор ноёб юрак жарроҳлиги амалга оширилди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар берди.Маълум қилинишича, Тошкент давлат тиббиёт университетининг Болалар кўп тармоқли клиникасида болалар кардиожарроҳи Бобур Тураев 6 ёшли беморнинг зарарланган уч табақали клапанини олиб ташлаб, унинг ўрнига юракнинг ўнг бўлмачаси қулоқчасидан ясалган янги клапан ўрнатди. Мутахассисларнинг таъкидлашича, бу каби технологик жиҳатдан мураккаб операциялар дунёда фақат энг ривожланган тиббиёт марказларида бажарилади. Ўзбекистонда эса у биринчи марта амалга оширилди.Тиббий жамоа вакиллари таъкидлаганидек, ушбу ютуқ нафақат миллий тиббиётнинг ривожи, балки маҳаллий мутахассисларнинг билим ва малакаси халқаро стандартларга тўлиқ мос эканини кўрсатди.Маълумот учун, Тураев 2018–2019 йилларда “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендианти сифатида Буюк Британия университетида магистратурада ўқиган, 10 тага яқин ривожланган давлат клиникаларида малака оширган. У 20 тадан ортиқ илмий мақолалар муаллифи ва мингдан зиёд болаларда юрак операцияларини муваффақиятли амалга оширган.
https://sputniknews.uz/20250325/ozbekiston-rossiya-shifokor-jarrohlik-amaliyot-48566432.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0b/1a/46807504_171:0:2902:2048_1920x0_80_0_0_367a4680b32c0720d3aacf8eb9e7ce4b.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон, жамият, соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв), тиббиёт муассаси
ўзбекистон, жамият, соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв), тиббиёт муассаси
Ўзбекистонда илк бор ноёб юрак жарроҳлиги амалга оширилди
6 ёшли беморнинг юрагида жуда мураккаб операция амалга оширилди. Бундай Ўзбекистонда у илк бор ўтказилди.
ТОШКЕНТ, 13 авг – Sputnik. Ўзбекистонда илк бор ноёб юрак жарроҳлиги амалга оширилди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати
хабар берди.
Маълум қилинишича, Тошкент давлат тиббиёт университетининг Болалар кўп тармоқли клиникасида болалар кардиожарроҳи Бобур Тураев 6 ёшли беморнинг зарарланган уч табақали клапанини олиб ташлаб, унинг ўрнига юракнинг ўнг бўлмачаси қулоқчасидан ясалган янги клапан ўрнатди.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, бу каби технологик жиҳатдан мураккаб операциялар дунёда фақат энг ривожланган тиббиёт марказларида бажарилади. Ўзбекистонда эса у биринчи марта амалга оширилди.
Тиббий жамоа вакиллари таъкидлаганидек, ушбу ютуқ нафақат миллий тиббиётнинг ривожи, балки маҳаллий мутахассисларнинг билим ва малакаси халқаро стандартларга тўлиқ мос эканини кўрсатди.
Маълумот учун, Тураев 2018–2019 йилларда “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендианти сифатида Буюк Британия университетида магистратурада ўқиган, 10 тага яқин ривожланган давлат клиникаларида малака оширган. У 20 тадан ортиқ илмий мақолалар муаллифи ва мингдан зиёд болаларда юрак операцияларини муваффақиятли амалга оширган.