https://sputniknews.uz/20250812/tadbirkorlar-ozini-ozi-band-qilganlar-soliq-51181462.html
Айрим тадбиркорлар ва ўзини ўзи банд қилганлар учун солиқ 1% бўлади
Айрим тадбиркорлар ва ўзини ўзи банд қилганлар учун солиқ 1% бўлади
Sputnik Ўзбекистон
2026 йил 1 январдан йиллик айланмаси 1 миллиард сўмгача бўлган якка тартибдаги тадбиркорлар ва ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун айланмадан олинадиган солиқ ставкаси 1 фоиз этиб белгиланади.
2025-08-12T09:34+0500
2025-08-12T09:34+0500
2025-08-12T14:20+0500
якка тартибдаги тадбиркорлар (ятт)
ўзини ўзи банд қилганлар
президент қарори
президент
ўзбекистон
солиқ
янги қонун
иқтисод
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/08/0c/51181654_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_087919f5a1e726ec0b2c5d252dd0685c.jpg
ТОШКЕНТ, 12 авг – Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев 11 август куни яширин иқтисодиётга қарши курашиш тизимини такомиллаштиришга, шунингдек, якка тартибдаги тадбиркорлар ҳамда ўзини ўзи банд қилган шахслар учун қулай шарт-шароитлар яратишга оид таклифлар тақдимотлари билан танишди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар бермоқда.Йиғилишларда яширин иқтисодиётни келтириб чиқарувчи омиллар ва уларни бартараф этиш чоралари кўриб чиқилди. Замонавий технологик ва инновацион ечимларга ўтиш бунинг энг самарали йўллардан бири сифатида кўрсатилган. Масалан, бозорларни рақамлаштириш натижасида тушум 3 баробарга ошган. Худди шундай тизимни яширин иқтисодиёт улуши энг юқори бўлган қишлоқ хўжалиги, қурилиш, транспорт, савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаларида ҳам жорий этиш режалаштирилган.Якка тартибдаги тадбиркорлар ва ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун 2030 йил 31 декабрга қадар махсус ҳуқуқий режим жорий этилиб, интеграциялашган рақамли платформа яратилади. Ушбу платформа давлат рўйхатидан ўтишдан ҳисобот топширишгача бўлган хизматларни бирлаштиради, даромадларни қабул қилиш, ходимлар, контрагентлар билан ҳисоб-китоб қилиш ва солиқларни тўлаш учун электрон ҳамёнларни очиш имконини беради. Бунда электрон ҳамёндан фойдаланувчилар учун банк ҳисобварақларини очиш мажбурий бўлмайди.2025 йил 1 ноябрдан бошлаб тўлов жараёнларида QR-код ва "tap to pay" (смартфон теккизиш ёрдамида тўлаш) технологияси қўлланила бошланади, ҳужжатларни эса қоғоз ҳужжатларга тенглаштирилган масофавий биометрия ва "СМС-хабарнома" хизмати орқали имзолаш мумкин бўлади.Бундан ташқари, чакана савдода электрон тўловларни қабул қилиш учун махсус QR-коднинг мавжудлиги мажбурий бўлади. Пул оқимлари тўғрисидаги маълумотлар кредит беришда ҳисобга олинади.Президент таклиф этилган чора-тадбирларни маъқуллаб, тегишли қарорни имзолади.Эслатамиз, аввалроқ Ўзбекистонда 2025 йил 1 июль ҳолатига ўзини ўзи банд қилган шахслар 5,5 миллион нафардан ошгани хабар қилинган эди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 56 фоизга (2,1 млн нафар) ошган. 2026 йил 1 январдан бошлаб ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари 104 тадан 72 тага қисқаради. Сартарошлик, репетиторлик, фото-видеочилик, копирайтерлик ва бошқалар рўйхатдан чиқариб ташланади. Аммо учта янги иш, жумладан, маркетплейсларда савдо қилиш киритилади.
https://sputniknews.uz/20250310/ozbekiston-elektron-tolov-48316980.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/08/0c/51181654_142:52:1210:853_1920x0_80_0_0_d58c7ec1a8ba718fb6d7c6862fa609d7.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
якка тартибдаги тадбиркорлар ўзини ўзи банд қилган фуқаролар айланмадан олинадиган солиқ ставкаси 1 фоиз
якка тартибдаги тадбиркорлар ўзини ўзи банд қилган фуқаролар айланмадан олинадиган солиқ ставкаси 1 фоиз
Айрим тадбиркорлар ва ўзини ўзи банд қилганлар учун солиқ 1% бўлади
09:34 12.08.2025 (янгиланди: 14:20 12.08.2025) Яширин иқтисодиётга қарши курашиш ва якка тартибдаги тадбиркорлар ва ўзини ўзи банд қилганлар учун рўйхатдан ўтиш, солиқ ҳисоби ва тўловларини соддалаштирадиган рақамли платформа яратилмоқда
ТОШКЕНТ, 12 авг – Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев 11 август куни яширин иқтисодиётга қарши курашиш тизимини такомиллаштиришга, шунингдек, якка тартибдаги тадбиркорлар ҳамда ўзини ўзи банд қилган шахслар учун қулай шарт-шароитлар яратишга оид таклифлар тақдимотлари билан танишди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати
хабар бермоқда.
Йиғилишларда яширин иқтисодиётни келтириб чиқарувчи омиллар ва уларни бартараф этиш чоралари кўриб чиқилди. Замонавий технологик ва инновацион ечимларга ўтиш бунинг энг самарали йўллардан бири сифатида кўрсатилган. Масалан, бозорларни рақамлаштириш натижасида тушум 3 баробарга ошган. Худди шундай тизимни яширин иқтисодиёт улуши энг юқори бўлган қишлоқ хўжалиги, қурилиш, транспорт, савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаларида ҳам жорий этиш режалаштирилган.
Якка тартибдаги тадбиркорлар ва ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун 2030 йил 31 декабрга қадар махсус ҳуқуқий режим жорий этилиб, интеграциялашган рақамли платформа яратилади. Ушбу платформа давлат рўйхатидан ўтишдан ҳисобот топширишгача бўлган хизматларни бирлаштиради, даромадларни қабул қилиш, ходимлар, контрагентлар билан ҳисоб-китоб қилиш ва солиқларни тўлаш учун электрон ҳамёнларни очиш имконини беради. Бунда электрон ҳамёндан фойдаланувчилар учун банк ҳисобварақларини очиш мажбурий бўлмайди.
2025 йил 1 ноябрдан бошлаб тўлов жараёнларида QR-код ва "tap to pay" (смартфон теккизиш ёрдамида тўлаш) технологияси қўлланила бошланади, ҳужжатларни эса қоғоз ҳужжатларга тенглаштирилган масофавий биометрия ва "СМС-хабарнома" хизмати орқали имзолаш мумкин бўлади.
2026 йил 1 январдан йиллик айланмаси 1 миллиард сўмгача бўлган якка тартибдаги тадбиркорлар ва ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун айланмадан олинадиган солиқ ставкаси 1 фоиз этиб белгиланади.
Бундан ташқари, чакана савдода электрон тўловларни қабул қилиш учун махсус QR-коднинг мавжудлиги мажбурий бўлади. Пул оқимлари тўғрисидаги маълумотлар кредит беришда ҳисобга олинади.
Президент таклиф этилган чора-тадбирларни маъқуллаб, тегишли қарорни имзолади.
Эслатамиз, аввалроқ Ўзбекистонда 2025 йил 1 июль ҳолатига ўзини ўзи банд қилган шахслар 5,5 миллион нафардан ошгани
хабар қилинган эди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 56 фоизга (2,1 млн нафар) ошган. 2026 йил 1 январдан бошлаб ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари 104 тадан 72 тага қисқаради. Сартарошлик, репетиторлик, фото-видеочилик, копирайтерлик ва бошқалар рўйхатдан чиқариб ташланади. Аммо учта янги иш, жумладан, маркетплейсларда савдо қилиш киритилади.