Янги орзулар сари дадил қадамлар: 5 ёшидан сураткашликни бошлаган Самира ҳақида

Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Самира одамлар портретини чизиш билан ҳам шуғулланади. Мактабдан сўнг Ўзбекистон ногиронлар шашка федерациясида тажриба орттириш учун кўнгилли сураткаш бўлиб ҳам фаолият юритади. Самира келажакда хорижда, хусусан, Россияда таълим олишни режалаштирмоқда.
Самира Ҳасанова фотокамералар билан ишлашни жуда эрта – 5 ёшидан бошлаган.
Унинг бу соҳага қизиқишига устози (бобоси) Абдурашид Мадбабаев сабабчи бўлган. Мадбабаев Янгиобод бозорида эски фотокамералар савдоси билан шуғулланади. У Самирани жуда кичиклигидан бошлаб бозорга олиб келар эди. Устоз ва шогирднинг ҳар шанба ва якшанба куни бозорга бориши одат тусига айланган. Самиранинг суратга олишга муҳаббати ҳам айнан мана шу эски камералар билан боғлиқ эди.
“Мен биринчи маротаба суратга туширишни 5 ёшимдан бошлаганман. Бозорга чиққанимда эндигина 5 ёшда эдим. Бобом (устозим) кўп эски фотоаппаратлар савдоси билан шуғулланар эди. Биз кўпинча карантин пайтида бобом билан кўчага чиқар эдик. Кўпинча гулларни, кўчаларни суратга олардик. Бу менга жуда ёқар эди”, - дейди Самира.
Хориждан келган кўплаб сайёҳлар ёш сураткаш қизнинг иқтидорига қойил қолишади. Бир неча йил олдин дўконга чет эллик бир сайёҳ – Гарвард университети докторанти келганида Самира эски камера билан уни суратга олиб қўйган эди. Кейинчалик бу сайёҳ бу портретни ижтимоий тармоқларда шахсий саҳифасига қўйиб, “Бу менинг энг яхши расмим” деб изоҳ ёзган экан.
“Кўплаб давлатлардан сайёҳлар мени қидириб келишади. Бу менга куч, мотивация беради. Сурат олишга янада қизиқишим ортаверади”, - дейди фотограф.
Самира ёш бўлишига қарамай, рус, ўзбек ва инглиз тилида сўзлаша олади. Ҳозир у мустақил хитой тилини ҳам ўрганишни бошлаган. Бундан ташқари, Самира одамлар портретини чизиш билан ҳам шуғулланади. Мактабдан сўнг Ўзбекистон ногиронлар шашка федерациясида тажриба орттириш учун кўнгилли сураткаш бўлиб ҳам фаолият юритади. Самира келажакда хорижда, хусусан, Россияда таълим олишни режалаштирмоқда.
Батафсил Sputnik Ўзбекистон видеосида кўринг.
Янгиликлар лентаси
0