Мирзиёев Алиевни тинчлик декларацияси имзолангани билан табриклади

© Пресс-служба президента УзбекистанаСостоялась торжественная церемония встречи Президента Узбекистана
Состоялась торжественная церемония встречи Президента Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.08.2025
Oбуна бўлиш
Тез фурсатда тинчлик битими расман имзоланиши Жанубий Кавказда тинчлик, барқарорлик ва равнақни таъминлашда муҳим аҳамият касб этишига ишонч билдирилди.
ТОШКЕНТ, 10 авг – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев кеча, 9 август куни Озарбайжон президенти Илҳом Алиев билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Мирзиёев қардош Озарбайжон етакчиси ва халқини тарихий воқеа – Вашингтон шаҳрида Озарбайжон ва Арманистон ўртасида тинчлик декларацияси имзолангани билан самимий қутлади.
Тез фурсатда тинчлик битими расман имзоланиши Жанубий Кавказда тинчлик, барқарорлик ва равнақни таъминлашда муҳим аҳамият касб этишига ишонч билдирилди.
Шунингдек, Ўзбекистон президентининг жорий йил июль ойида Озарбайжонга давлат ташрифи давомида эришилган келишувларни амалга ошириш доирасида икки томонлама стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Барча даражаларда самарали мулоқот ва алмашинувлар давом этмоқда. Жорий йил бошидан товар айирбошлаш 30 фоизга ошди. "Йўл харитаси" асосида иқтисодиётнинг турли тармоқларида истиқболли кооперация лойиҳалари шакллантирилмоқда. Нефть-газ соҳасидаги стратегик лойиҳа бўйича имзоланган Маҳсулот тақсимотига оид битим доирасида амалий ишлар олиб борилмоқда.
Етакчилар бўлажак олий даражадаги учрашув ва тадбирлар режасини ҳам кўриб чиқдилар.
Лидеры США, Армении и Азербайджана подписали совместную декларацию. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.08.2025
АҚШ, Арманистон ва Озарбайжон етакчилари қўшма декларация имзолади
Янгиликлар лентаси
0