Тошкентда саккизинчи Марказий Осиё экспертлар форуми бўлиб ўтади
© Sputnik / Авенир ДебердеевФлаг саммита Организации экономического сотрудничества в Ташкенте

© Sputnik / Авенир Дебердеев
Oбуна бўлиш
2018 йилда ташкил этилган МОЭФ ҳар йили Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашувига раислик қилаётган мамлакатда ўтказилади.
ТОШКЕНТ, 9 авг – Sputnik. Жорий йилнинг 14-15 август кунлари Тошкентда "Марказий Осиё – ишонч, хавфсизлик ва барқарор тараққиётнинг умумий макони" мавзусида VIII Марказий Осиё экспертлар форуми (МОЭФ) бўлиб ўтади. Бу ҳақда "Дунё" АА хабар берди.
2018 йилда ташкил этилган МОЭФ ҳар йили Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашувига раислик қилаётган мамлакатда ўтказилади. Форум минтақавий ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилиш учун муҳим майдонча вазифасини бажаради ва Марказий Осиё давлатларининг ўзаро алоқаларини янада ривожлантириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқади.
© telegram sputnikuzbekistan / Медиабанкка ўтишТашкент примет VIII Центральноазиатский экспертный форум

Ташкент примет VIII Центральноазиатский экспертный форум
© telegram sputnikuzbekistan
/ Форум Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти (СМТИ) томонидан ташкил этилмоқда. Тадбир ҳамкорлари – БМТнинг Марказий Осиёда превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази, Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамда Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ), Конрад Аденауер номидаги жамғарма.
Анжуманда Марказий Осиёдан анъанавий равишда минтақа давлатларининг стратегик институтлари, илмий-тадқиқот марказлари раҳбарлари ҳамда мутахассислари ва академик доиралари вакиллари иштирок этади.
Илк бор тадбирда минтақашунослик бўйича тажриба алмашиш мақсадида Европа Иттифоқи, Жануби-Шарқий Осиё давлатлари уюшмаси (АСЕАН), Шимолий Кенгаш мамлакатларидан нуфузли экспертлар, шунингдек, Россия, АҚШ, Буюк Британия, Швейцария ва Озарбайжондан тадқиқотчилар таклиф этилган.
Форумнинг кенг қамровли дастури минтақавий ҳамкорликни чуқурлаштириш истиқболларини кўриб чиқиш ва кўп қиррали алоқаларни илгари суриш бўйича аниқ чора-тадбирларни белгилашни ўз ичига олади.
Бундан ташқари, форум доирасида алоҳида тадбирлар ўтказилади. Жумладан, минтақавий ўзига хосликни шакллантиришнинг амалий жиҳатлари бўйича илмий-амалий конференция ҳамда "Марказий Осиё – Шимолий Европа" форматидаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтади.
Бўлажак экспертлар мулоқоти манфаатлар тўқнашган нуқталарни аниқлаш ва Марказий Осиёнинг келажакдаги ривожланиш йўналишларини белгилаб бериши кутилмоқда. Ишлаб чиқилган тавсиялар жорий йилда Ўзбекистонда ўтказилиши режалаштирилган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашуви кун тартибини бойитишга муҳим ҳисса қўшади.