Тошкентда Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашуви бўлиб ўтади

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев принял участие в специальном мероприятии, посвященном вопросам подготовки и проведения седьмой Консультативной встречи глав государств Центральной Азии.
Шавкат Мирзиёев принял участие в специальном мероприятии, посвященном вопросам подготовки и проведения седьмой Консультативной встречи глав государств Центральной Азии. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.08.2025
Oбуна бўлиш
Тошкент саммити доирасида Ўзбекистон сиёсий мулоқотни чуқурлаштириш, чегараолди савдони кўпайтириш бўйича қатор ташаббусларни илгари суриш ниятида.
ТОШКЕНТ, 5 авг – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашувига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш масалаларига бағишланган махсус тадбирда иштирок этди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар бермоқда.
Тадбирда Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов, Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон, Қирғизистон Вазирлар маҳкамаси раиси Адилбек Қасималиев, Озарбайжон бош вазири Али Асадов, шунингдек, расмий делегациялар аъзолари ва жамоатчилик вакиллари қатнашди.
Кун тартибига мувофиқ, Тошкент шаҳрида бўлажак Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашувига тайёргарликнинг асосий жиҳатлари кўриб чиқилди.
Мирзиёев Ўзбекистоннинг ушбу форматдаги раислиги доирасида биргаликда амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумот берди. Хусусан, йил бошида Раислик концепцияси ва Қўшма тадбирлар режаси қабул қилинди.
Хавфсизлик кенгашлари котиблари, махсус хизматлар раҳбарлари, саноат, энергетика, сув хўжалиги ва экология вазирларининг учрашувлари, медиа ва ёшлар форумлари ўтказилди.
Таъкидланишича, йил якунига қадар парламентлараро форум, мудофаа, савдо ва транспорт вазирларининг учрашувлари, маданий-гуманитар тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган.
Минтақавий шерикликнинг янги кун тартибини шакллантириш ва унинг норматив-ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш мақсадида учрашувнинг концептуал ҳужжатлари тайёрланмоқда.
Президент Тошкент саммити доирасида Ўзбекистон томони сиёсий мулоқотни чуқурлаштириш, иқтисодий кооперациянинг янги драйверларини ишга тушириш, чегараолди савдони кўпайтириш бўйича қатор ташаббусларни илгари суриш ниятида эканини таъкидлади. Сув ва энергетика соҳаларида, транспорт жиҳатидан ўзаро боғлиқликни кенгайтириш ҳамда иқлим ўзгариши бўйича амалий ҳамкорлик масалалари диққат марказида бўлади.
Ўзбекистон президенти сўзининг якунида Марказий Осиё мамлакатларининг ўзаро мувофиқлаштирилган ва келишилган ёндашувлари минтақада тараққиёт ва фаровонлик мақсадларига эришишга хизмат қилишига ишонч билдирди.
Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг биринчи Маслаҳат учрашуви 2018 йилда Остонада бўлиб ўтганди. Давлат раҳбарларининг иккинчи учрашувига 2019 йилда Тошкент мезбонлик қилган.
В Ташкенте организовали круглый стол на тему Трансграничная торговля в Центральной Евразии: искусство взаимовыгодного развития - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.07.2025
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Марказий Осиё Евроосиёдаги асосий минтақага айланмоқда — эксперт
Янгиликлар лентаси
0