Энергетика тизими: Тошкентдаги туман ва маҳаллаларда қандай янгиликлар кутилмоқда?
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев ознакомился с мерами по обеспечению устойчивости энергетической системы в Ташкенте.

© Пресс-служба президента Узбекистана
Oбуна бўлиш
Тақдимотда энергетика вазири пойтахтдаги ҳар бир туман ва маҳаллалар кесимида режаларни баён қилди.
ТОШКЕНТ, 9 авг – Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёевга Тошкент шаҳрида энергетика тизимининг барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирлари бўйича ахборот берилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, охирги икки йилда Тошкентда электр таъминотини яхшилаш учун 2 триллион 800 миллиард сўм йўналтирилган. 36 та подстанция, 665 та трансформатор, 2 минг километрдан зиёд тармоқ янгиланган.
Тақдимотда энергетика вазири пойтахтдаги ҳар бир туман ва маҳаллалар кесимида режаларни баён қилди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев ознакомился с мерами по обеспечению устойчивости энергетической системы в Ташкенте.

Шавкат Мирзиёев ознакомился с мерами по обеспечению устойчивости энергетической системы в Ташкенте.
© Пресс-служба президента Узбекистана
Унга кўра, бу йил биринчи босқичда 374 километр тармоқ, 11 та подстанция, 62 та трансформаторни янгилаш кўзда тутилган. Келаси йил яна 788 километр тармоқ, 35 та подстанция ва 145 та трансформатор модернизация қилинади. Жумладан, маҳаллалардаги трансформатор ва тармоқлар таъмирланиб, янгилари ўрнатилади.
Президент куз-қиш мавсумига оз фурсат қолганига эътибор қаратиб, бу йилги режани 1 ноябргача якунлаш зарурлигини таъкидлади.
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев ознакомился с мерами по обеспечению устойчивости энергетической системы в Ташкенте.

Шавкат Мирзиёев ознакомился с мерами по обеспечению устойчивости энергетической системы в Ташкенте.
© Пресс-служба президента Узбекистана
Мутасаддилар атом энергетикаси йўналишидаги ишлар ҳақида ҳам ахборот берди.
Президент режадаги иншоотларни сифат ва муддатга амал қилган ҳолда ишга тушириб, барқарор энергия қувватларини яратиш бўйича кўрсатмалар берди. Вазирлар Маҳкамасига энергия самарадорликни ошириш масаласини ҳар ҳафта муҳокама қилиб бориш топширилди.