https://sputniknews.uz/20250808/putin-mirziyoev-51125610.html
Путин Мирзиёевга Трамп махсус вакили билан суҳбат тафсилотларини маълум қилди
Путин Мирзиёевга Трамп махсус вакили билан суҳбат тафсилотларини маълум қилди
Sputnik Ўзбекистон
Россия президенти 6 август куни Москва шаҳрида АҚШ президентининг махсус вакили Стивен Уиткофф билан ўтказилган музокараларнинг асосий натижалари ҳақида маълум қилди
2025-08-08T14:33+0500
2025-08-08T14:33+0500
2025-08-08T14:34+0500
сиёсат
россия
ўзбекистон
шавкат мирзиёев
владимир путин
телефон мулоқоти
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1396/34/13963496_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_4afaec22e65a3524aaa86a6c84126bd7.jpg
ТОШКЕНТ, 8 авг – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.Таъкидланишича, етакчилар икки томонлама ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалаларни кўриб чиқишди.Олий даражадаги келишувларни амалга ошириш доирасида Ўзбекистон-Россия кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашнинг амалий жиҳатлари ҳам муҳокама қилинди.Ўзаро товар айирбошлаш ва инвестиция кўрсаткичларининг ўсиш суръатини таъминлаш, иқтисодиётнинг устувор тармоқларида кооперация лойиҳаларини жадаллаштириш, ҳудудлар даражасида сермаҳсул алоқалар, ишбилармонлик ва гуманитар алмашинувларни давом эттиришга қаратилган мувофиқлаштирилган чора-тадбирларни қабул қилишга алоҳида эътибор қаратилди.Ўзбекистон ва Россия етакчилари бўлажак учрашув ва тадбирлар режасини ҳам кўриб чиқишди.Уиткоффнинг Москвага ташрифиЧоршанба куни Путин Кремлда Америка вакилини қабул қилди, суҳбат уч соатдан кўпроқ вақт давом этди. Бу ташриф дипломатнинг йил бошидан буён Россияга бешинчи ташрифидир.Ушаковнинг аниқлик киритишича, Уиткофф орқали икки давлат раҳбарлари бир бирига Украина масаласида ўз позицияларини етказишган, шунингдек, Москва ва Вашингтон ўртасидаги стратегик ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинган.7 август куни Россия президентининг ёрдамчиси Юрий Ушаков Москва ва Вашингтон яқин кунларда икки мамлакат президентларининг учрашувини ўтказишни мувофиқлаштириб олганини маълум қилди.
https://sputniknews.uz/20250806/kreml-putin-uitkoff-51084535.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1396/34/13963496_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_9d2adb0eba850f40f8882abfc18786e8.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
путин мирзиёев телефон суҳбати
путин мирзиёев телефон суҳбати
Путин Мирзиёевга Трамп махсус вакили билан суҳбат тафсилотларини маълум қилди
14:33 08.08.2025 (янгиланди: 14:34 08.08.2025) Чоршанба куни Путин Кремлда Америка вакилини қабул қилган эди.
ТОШКЕНТ, 8 авг – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати
хабар берди. Таъкидланишича, етакчилар икки томонлама ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалаларни кўриб чиқишди.
“Россия президенти 6 август куни Москва шаҳрида АҚШ президентининг махсус вакили Стивен Уиткофф билан ўтказилган музокараларнинг асосий натижалари ҳақида маълум қилди”, - дейилган хабарда.
Олий даражадаги келишувларни амалга ошириш доирасида Ўзбекистон-Россия кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашнинг амалий жиҳатлари ҳам муҳокама қилинди.
Ўзаро товар айирбошлаш ва инвестиция кўрсаткичларининг ўсиш суръатини таъминлаш, иқтисодиётнинг устувор тармоқларида кооперация лойиҳаларини жадаллаштириш, ҳудудлар даражасида сермаҳсул алоқалар, ишбилармонлик ва гуманитар алмашинувларни давом эттиришга қаратилган мувофиқлаштирилган чора-тадбирларни қабул қилишга алоҳида эътибор қаратилди.
Ўзбекистон ва Россия етакчилари бўлажак учрашув ва тадбирлар режасини ҳам кўриб чиқишди.
Уиткоффнинг Москвага ташрифи
Чоршанба куни Путин Кремлда Америка вакилини қабул қилди, суҳбат уч соатдан кўпроқ вақт давом этди. Бу ташриф дипломатнинг йил бошидан буён Россияга бешинчи ташрифидир.
Ушаковнинг аниқлик киритишича, Уиткофф орқали икки давлат раҳбарлари бир бирига Украина масаласида ўз позицияларини етказишган, шунингдек, Москва ва Вашингтон ўртасидаги стратегик ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинган.
7 август куни Россия президентининг ёрдамчиси Юрий Ушаков Москва ва Вашингтон яқин кунларда икки мамлакат президентларининг учрашувини ўтказишни мувофиқлаштириб олганини
маълум қилди.