Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Кремль Путин ва Уиткофф музокаралари тафсилотларини ошкор қилди

© Пресс-служба КремляВладимир Путин принял в Кремле специального посланника Президента США Стивена Уиткоффа
Владимир Путин принял в Кремле специального посланника Президента США Стивена Уиткоффа - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.08.2025
Oбуна бўлиш
Таъкидланишича, Путин Украина масаласида АҚШга баъзи сигналлар берди. Тегишли сигналлар президент Трампдан ҳам олинган.
ТОШКЕНТ, 6 авг – Sputnik. Россия президенти Владимир Путин ва АҚШ етакчисининг махсус вакили Стивен Уиткофф учрашувида Украина инқирозини муҳокама қилди, деди Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков.
“Мавзуларни номлайдиган бўлсак, у ҳолда, биринчи навбатда, албатта, бу Украина инқирози. Иккинчи мавзу эса АҚШ ва Россия ўртасидаги стратегик ҳамкорликнинг эҳтимолий ривожланиши истиқболлари”, - деди у.
Таъкидланишича, Путин Украина масаласида АҚШга баъзи сигналлар берди. Тегишли сигналлар президент Трампдан ҳам олинган. Суҳбат фойдали ва конструктив бўлди.
“Ҳозирги вазият шундайки, президентимизда тўлиқ маълумот, яъни бизнинг сигналларимиз, президент Трампдан сигналлар бор. Трампга эса бу учрашув натижалари ҳақида ҳали маълумот берилмаган. Шунинг учун мен батафсилроқ изоҳ беришдан ўзимни тийган бўлардим. Кўрамиз, Уиткофф бугун бўлиб ўтган суҳбат ҳақида Трампга қачон хабар бериши мумкин. Шундан сўнг, шубҳасиз, шарҳларимни янада муҳимроқ нарса билан тўлдиришимиз мумкин бўлади”, - дея қўшимча қилди Ушаков.
Бугун Путин Кремлда Уиткофф билан музокаралар ўтказди, суҳбат уч соатдан ортиқ давом этди.
Музокараларда Ушаков ва Россия тўғридан-тўғри инвестициялар фонди раҳбари Кирилл Дмитриев иштирок этди.
Америка дипломати бугун эрталаб Москвага учиб келди. Бу унинг йил бошидан бери Россияга бешинчи ташрифи. Сафар бошида Уиткофф Дмитриев билан Зарядье боғига ташриф буюрди.
Давлат департаменти расмий вакили Тэмми Брюс сафар тафсилотларига изоҳ беришдан бош тортди. Унинг сўзларига кўра, идора ташрифдан кейин Дональд Трамп нима қилишини билмайди.
Унинг қўшимча қилишича, Оқ уй раҳбари Украинадаги можаро дипломатик йўл билан ҳал этилишига ишонишда давом этмоқда.

Трампнинг ультиматуми

14 июль куни Америка президенти Киев билан тинчлик келишувини талаб қилиб, Россияга 50 кунлик ультиматум қўйди, кейин эса бу муддатни 10-12 кунгача қисқартиришини маълум қилди.
Агар келишув бажарилмаса, у Россиядан импорт қилинадиган товарларга 100 фоизлик божлар, шунингдек, ундан нефть, газ ва бошқа энергия ташувчиларини сотиб олувчи давлатларга иккиламчи божлар жорий этиш билан таҳдид қилган.
Спецпосланник президента США Стив Уиткофф и Владимир Путин - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.08.2025
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Путин Кремлда Трампнинг махсус вакилини қабул қилди
Янгиликлар лентаси
0