Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Путин Кремлда Трампнинг махсус вакилини қабул қилди

© РИА Новости / Кристина КормилицынаСпецпосланник президента США Стив Уиткофф и Владимир Путин
Спецпосланник президента США Стив Уиткофф и Владимир Путин - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.08.2025
Oбуна бўлиш
Музокараларда Путиннинг ёрдамчиси Юрий Ушаков ва Россия тўғридан-тўғри инвестициялар фонди раҳбари Кирилл Дмитриев иштирок этмоқда.
ТОШКЕНТ, 6 авг – Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Кремлда Оқ уй раҳбарининг махсус вакили Стив Уиткоффни қабул қилди, деб хабар қилди Кремль матбуот хизмати.
Учрашув бошида улар бир-бирларига табассум қилишди, қўл сиқишди. Музокараларда Путиннинг ёрдамчиси Юрий Ушаков ва Россия тўғридан-тўғри инвестициялар фонди раҳбари Кирилл Дмитриев иштирок этмоқда.
Америка дипломати бугун эрталаб Москвага учиб келди. Бу унинг йил бошидан бери Россияга бешинчи ташрифи. Сафар бошида Уиткофф Дмитриев билан Зарядье боғига ташриф буюрди. У музокаралардан умидлари ҳақидаги саволга жавоб бермади.
Давлат департаменти расмий вакили Тэмми Брюс ҳам сафар тафсилотларига изоҳ беришдан бош тортди. Унинг сўзларига кўра, идора ташрифдан кейин Дональд Трамп нима қилишини билмайди.
Унинг қўшимча қилишича, Оқ уй раҳбари Украинадаги можаро дипломатик йўл билан ҳал этилишига ишонишда давом этмоқда.

Трампнинг ультиматуми

14 июль куни Америка президенти Киев билан тинчлик келишувини талаб қилиб, Россияга 50 кунлик ультиматум қўйди, кейин эса бу муддатни 10-12 кунгача қисқартиришини маълум қилди.
Агар келишув бажарилмаса, у Россиядан импорт қилинадиган товарларга 100 фоизлик божлар, шунингдек, ундан нефть, газ ва бошқа энергия ташувчиларини сотиб олувчи давлатларга иккиламчи божлар жорий этиш билан таҳдид қилган.
Президент Дональд Трамп  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.08.2025
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Трамп махсус вакилининг Россияга ташрифи санасини маълум қилди
Янгиликлар лентаси
0