Драйвер лойиҳаларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

© Sputnik / Евгений Биятов / Медиабанкка ўтишПетербургский международный экономический форум. День первый
Петербургский международный экономический форум. День первый - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.08.2025
Oбуна бўлиш
Ҳудудларда саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш учун таянч нуқта бўлиши керак бўлган драйвер лойиҳалар- ташаббусларни шакллантириш ва амалга ошириш қоидалари белгиланди.
ТОШКЕНТ, 6 авг – Sputnik. Вазирлар Маҳкамасининг 01.08.2025 йилдаги 490-сонли қарори билан “Туман (шаҳар)ларда иқтисодий ўсишга туртки берувчи драйвер лойиҳаларни шакллантириш ва амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги мабуот хизмати хабар берди.
Низомга кўра, драйвер лойиҳа ҳудуднинг захира ва имкониятларини ҳисобга олган ҳолда маълум иқтисодий ўсишни ёки ўзгаришни юзага келтирадиган саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалигининг ривожланишига туртки берадиган лойиҳа ҳисобланади.
Драйвер лойиҳаларни шакллантириш, келишиш ва ишга тушириш туман (шаҳар) ҳокимлари томонидан амалга оширилади.
Бунда лойиҳалар ҳар йили 1 ноябргача туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан ишлаб чиқилади.
1 ҳафта муддатда лойиҳалар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларига киритилади.
Шундан сўнг, лойиҳалар 10 иш кунида Иқтисодиёт ва молия вазирлигига юборилади.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 15 иш кунида драйвер лойиҳани жойига чиққан ҳолда ўрганади.
Лойиҳаларни амалга ошириш доирасида бош лойиҳачи ташкилотлар қонунчиликда белгиланган тартибда танлов (тендер) орқали аниқланади.
Драйвер лойиҳалар туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан тузиладиган далолатномага асосан фойдаланишга қабул қилинади ва амалга оширилган ҳисобланади.
Деловое сотрудничество. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.08.2025
Ўзбекистонда давлат харидларининг электрон тизими ташкил этилади
Янгиликлар лентаси
0