https://sputniknews.uz/20250804/ozbekiston-davlat-xaridlari-51033178.html
Ўзбекистонда давлат харидларининг электрон тизими ташкил этилади
Ўзбекистонда давлат харидларининг электрон тизими ташкил этилади
Sputnik Ўзбекистон
Ҳужжат давлат харидлари электрон тизими оператори фаолиятини ташкил этиш, электрон тизимда маълумотларни алмашиш ҳамда давлат харидлари тўғрисидаги айрим ахборотларни модерациядан ўтказиш тартибини белгилайди. Давлат буюртмачиларининг харидларни амалга ошириш ва иштирокчиларнинг харид қилиш тартиб-таомилларида иштирок этиш жараёнлари уларнинг давлат харидлари электрон тизимида рўйхатга олинган пайтдан эътиборан амалга оширилади.
2025-08-04T14:29+0500
2025-08-04T14:29+0500
2025-08-04T14:29+0500
жамият
ўзбекистон
давлат харидлари
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/02/1d/42710906_0:226:2835:1821_1920x0_80_0_0_caeca377867fba4bde83aa463ef6043f.jpg
ТОШКЕНТ, 4 авг – Sputnik. Ўзбекистон ҳукумати қарори билан "Давлат харидлари электрон тизими операторлари тўғрисида"ги низом тасдиқланди.Ҳужжат давлат харидлари электрон тизими оператори фаолиятини ташкил этиш, электрон тизимда маълумотларни алмашиш ҳамда давлат харидлари тўғрисидаги айрим ахборотларни модерациядан ўтказиш тартибини белгилайди.Давлат буюртмачиларининг харидларни амалга ошириш ва иштирокчиларнинг харид қилиш тартиб-таомилларида иштирок этиш жараёнлари уларнинг давлат харидлари электрон тизимида рўйхатга олинган пайтдан эътиборан амалга оширилади.Давлат харидлари электрон тизимида ахборот тизимлари ўртасида ахборот алмашинуви ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизлик талабларига мувофиқ сертификатланган воситалардан фойдаланган ҳолда, ҳимояланган алоқа каналлари орқали амалга оширилиши шарт.Бунда давлат харидлари соҳасидаги назоратни амалга оширувчи органлар учун зарур ҳужжат ва маълумотларни махсус ахборот портали орқали оператордан масофавий талаб қилиб олиш механизми йўлга қўйилади.2025 йил 15 августдан бошлаб:Давлат харидларини амалга оширишда уларнинг ҳажмини қисмларга бўлиб ташлашга йўл қўйилмайди.Инсофсиз ижрочиларнинг ягона реестрига киритилган иштирокчиларнинг давлат харидларидаги иштироки давлат харидлари электрон тизими томонидан автоматик тарзда чекланади.Қарор билан Иқтисодиёт ва молия вазирлигига манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2025 йил 1 октябрга қадар давлат харидлари тўғрисидаги шартномаларни бошқариш, шу жумладан, шартномавий интизомни мустаҳкамлаш, давлат харидлари соҳасида мониторинг ва назорат қилиш тизимини жорий этиш юклатилди.
https://sputniknews.uz/20250730/mirziyoev-korruptsiyaga-qarshi-kurashish-choralari-50925018.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/02/1d/42710906_53:0:2782:2047_1920x0_80_0_0_6b946b929d2e9195f306b99ecb52db1d.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон давлат харидлари электрон тизим
ўзбекистон давлат харидлари электрон тизим
Ўзбекистонда давлат харидларининг электрон тизими ташкил этилади
Низом билан давлат харидларини амалга оширишда уларнинг ҳажмини қисмларга бўлиб ташлашга йўл қўйилмайди.
ТОШКЕНТ, 4 авг – Sputnik. Ўзбекистон ҳукумати қарори билан "Давлат харидлари электрон тизими операторлари тўғрисида"ги
низом тасдиқланди. Ҳужжат давлат харидлари электрон тизими оператори фаолиятини ташкил этиш, электрон тизимда маълумотларни алмашиш ҳамда давлат харидлари тўғрисидаги айрим ахборотларни модерациядан ўтказиш тартибини белгилайди.
Давлат буюртмачиларининг харидларни амалга ошириш ва иштирокчиларнинг харид қилиш тартиб-таомилларида иштирок этиш жараёнлари уларнинг давлат харидлари электрон тизимида рўйхатга олинган пайтдан эътиборан амалга оширилади.
Давлат харидлари электрон тизимида ахборот тизимлари ўртасида ахборот алмашинуви ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизлик талабларига мувофиқ сертификатланган воситалардан фойдаланган ҳолда, ҳимояланган алоқа каналлари орқали амалга оширилиши шарт.
Бунда давлат харидлари соҳасидаги назоратни амалга оширувчи органлар учун зарур ҳужжат ва маълумотларни махсус ахборот портали орқали оператордан масофавий талаб қилиб олиш механизми йўлга қўйилади.
2025 йил 15 августдан бошлаб:
энг яхши таклифлар ва аризалар танлаш натижалари бўйича шартномалар давлат харидлари электрон тизимида автоматик тарзда шакллантирилади, жисмоний шахслар билан тузиладиган фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар бундан мустасно;
давлат харидларида электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда қўлда ёзиладиган шаклда тузиладиган шартномалар электрон шаклда тузилади, хорижий етказиб берувчилар билан тузиладиган шартномалар бундан мустасно;
махсус ахборот порталида давлат харидлари масалалари бўйича изоҳлар, таклифлар ва шикоятларни қолдириш учун қайта алоқа тартиби жорий этилади;
жамоатчилик муҳокамасига чиқарилган баённомалар ва тузиладиган шартномалар юзасидан келиб тушган эътирозлар бўйича давлат буюртмачилари томонидан уларни кўриб чиқиш натижалари ҳақидаги маълумотлар (қабул қилинган тегишли қарорлар) давлат харидлари соҳасида назорат қилувчи органлар учун очилган шахсий кабинетларда акс эттирилади.
Давлат харидларини амалга оширишда уларнинг ҳажмини қисмларга бўлиб ташлашга йўл қўйилмайди.
Инсофсиз ижрочиларнинг ягона реестрига киритилган иштирокчиларнинг давлат харидларидаги иштироки давлат харидлари электрон тизими томонидан автоматик тарзда чекланади.
Қарор билан Иқтисодиёт ва молия вазирлигига манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2025 йил 1 октябрга қадар давлат харидлари тўғрисидаги шартномаларни бошқариш, шу жумладан, шартномавий интизомни мустаҳкамлаш, давлат харидлари соҳасида мониторинг ва назорат қилиш тизимини жорий этиш юклатилди.