https://sputniknews.uz/20250805/shavkat-mirziyoev-gurbanguli-berdimuhamedov-51047639.html
Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедов билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди
Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедов билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркманбоши шаҳрига келгач, Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашув ўтказди. Улар апрель ойида Самарқанд шаҳрида ўтган учрашувда эришилган келишувларни амалга ошириш доирасида Ўзбекистон-Туркманистон яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалаларини кўриб чиқишди.
2025-08-05T09:10+0500
2025-08-05T09:10+0500
2025-08-05T09:10+0500
сиёсат
шавкат мирзиёев
гурбангули бердимуҳамедов
туркманистон
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/08/05/51053081_0:0:1077:605_1920x0_80_0_0_587e124532b987a566d890d7d1ff080e.jpg
ТОШКЕНТ, 5 авг – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркманбоши шаҳрига келгач, Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда президент мабуот хизмати хабар берди.Маълум қилинишича, етакчилар апрель ойида Самарқанд шаҳрида ўтган учрашувда эришилган келишувларни амалга ошириш доирасида Ўзбекистон-Туркманистон яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалаларини кўриб чиқишди.Дўстлик, ўзаро ишонч ва умумий манфаатларни ҳисобга олиш тамойилларига асосланган кўп қиррали ҳамкорлик суръати ортиб бораётгани катта мамнуният билан қайд этилди.Таъкидланишича, барча даражаларда самарали ва фаол мулоқотлар давом этмоқда. Йил бошидан буён товар айирбошлаш 600 млн долларни ташкил этди. Саноат, энергетика, транспорт, қишлоқ ва сув хўжалиги, иқтисодиётнинг бошқа тармоқларида кооперация чуқурлашиб бормоқда.Биргаликда "Шовот-Тошовуз" чегараолди савдо зонаси ташкил этилмоқда, фаол ҳудудлараро алоқалар ва гуманитар алмашинувлар давом эттирилмоқда.Бўлажак олий даражадаги учрашувларга тайёргарлик доирасида ҳукуматлараро комиссиялар йиғилишлари, Ишбилармонлар кенгаши, Ҳудудлар форуми, қатор маданий тадбирлар ўтказилиши кўзда тутилган.Шунингдек, БМТ конференцияси кун тартиби ҳамда жорий йил кузда Тошкент шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашуви юзасидан атрофлича фикр алмашилди.Эслатамиз, Мирзиёев амалий ташриф билан Туркманистонда бўлиб турибди. Ўзбекистон етакчиси 5 август куни БМТнинг Денгизга чиқиш имкони бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар бўйича учинчи конференциясида, Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашувига тайёргарлик кўриш масалаларига бағишланган махсус тадбирда иштирок этади. Қолаверса, қатор икки томонлама музокаралар ўтказади.
https://sputniknews.uz/20250417/ozbekiston-turkmaniston-ilmiy-hamkorlik-48919439.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/08/05/51053081_34:0:990:717_1920x0_80_0_0_2bbc38eb1936c1dabf352492e8e581d0.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон президенти шавкат мирзиёев туркман халқининг миллий етакчиси, туркманистон халқ маслаҳати раиси гурбангули бердимуҳамедов учрашув
ўзбекистон президенти шавкат мирзиёев туркман халқининг миллий етакчиси, туркманистон халқ маслаҳати раиси гурбангули бердимуҳамедов учрашув
Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедов билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди
Етакчилар Ўзбекистон-Туркманистон яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалаларини кўриб чиқишди.
ТОШКЕНТ, 5 авг – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркманбоши шаҳрига келгач, Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда президент мабуот хизмати
хабар берди. Маълум қилинишича, етакчилар апрель ойида Самарқанд шаҳрида ўтган учрашувда эришилган келишувларни амалга ошириш доирасида Ўзбекистон-Туркманистон яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалаларини кўриб чиқишди.
Дўстлик, ўзаро ишонч ва умумий манфаатларни ҳисобга олиш тамойилларига асосланган кўп қиррали ҳамкорлик суръати ортиб бораётгани катта мамнуният билан қайд этилди.
Таъкидланишича, барча даражаларда самарали ва фаол мулоқотлар давом этмоқда. Йил бошидан буён товар айирбошлаш 600 млн долларни ташкил этди. Саноат, энергетика, транспорт, қишлоқ ва сув хўжалиги, иқтисодиётнинг бошқа тармоқларида кооперация чуқурлашиб бормоқда.
Биргаликда "Шовот-Тошовуз" чегараолди савдо зонаси ташкил этилмоқда, фаол ҳудудлараро алоқалар ва гуманитар алмашинувлар давом эттирилмоқда.
Бўлажак олий даражадаги учрашувларга тайёргарлик доирасида ҳукуматлараро комиссиялар йиғилишлари, Ишбилармонлар кенгаши, Ҳудудлар форуми, қатор маданий тадбирлар ўтказилиши кўзда тутилган.
Шунингдек, БМТ конференцияси кун тартиби ҳамда жорий йил кузда Тошкент шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашуви юзасидан атрофлича фикр алмашилди.
Эслатамиз, Мирзиёев амалий ташриф билан Туркманистонда
бўлиб турибди. Ўзбекистон етакчиси 5 август куни БМТнинг Денгизга чиқиш имкони бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар бўйича учинчи конференциясида, Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашувига тайёргарлик кўриш масалаларига бағишланган махсус тадбирда иштирок этади. Қолаверса, қатор икки томонлама музокаралар ўтказади.