Мирзиёев амалий ташриф билан Туркманистонда бўлади

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Шавкат Мирзиёев отбыл в Самарканд.
Президент Шавкат Мирзиёев отбыл в Самарканд. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.08.2025
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон етакчиси 4−5 август кунлари Туркманистонда бўладиган БМТнинг Денгизга чиқиш имкони бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар бўйича конференциясида иштирок этади.
ТОШКЕНТ, 4 авг – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 4-5 август кунлари амалий ташриф билан Туркманистонда бўлади. Мирзиёев Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг (БМТ) Денгизга чиқиш имкони бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар бўйича учинчи конференцияси тадбирларида иштирок этади .Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, "Аваза" миллий сайёҳлик зонасида бўлиб ўтадиган тадбирда БМТ бош котиби Антониу Гутерриш, хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, халқаро ва минтақавий ташкилотлар раҳбарлари иштирок этади.
Конференция кун тартибидан транспорт жиҳатидан ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш ва савдо тартиб-таомилларини соддалаштириш, иқтисодий трансформация, иқлим ўзгариши ва атроф-муҳит учун хатарларга бардошликни ошириш, Барқарор ривожланиш мақсадларини рўёбга чиқаришда халқаро ҳамкорликни ривожлантиришнинг долзарб масалалари ўрин олган. Аваза сиёсий декларацияси ва ҳаракатлар дастурининг қабул қилиниши кўзда тутилган.
Хабарда қўшимча қилинишича, Мирзиёев Туркманистонга ташриф доирасида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашувига тайёргарлик кўриш масалаларига бағишланган тадбирда ҳам иштирок этади ҳамда қатор икки томонлама музокаралар ўтказади.
Генеральный секретарь ООН прибыл в Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.06.2025
Давлат хизматларидан электрон молиягача: Самарқандда БМТ Давлат хизмати форуми бўлиб ўтди
Янгиликлар лентаси
0