Айрим ота-оналарга фарзандининг боғчаси учун ҳар ой моддий ёрдам берилади

© Sputnik / Бахром ХатамовСокращение бедности
Сокращение бедности  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.08.2025
Oбуна бўлиш
Камбағал оилалар реестрига киритилган фуқароларга боғчада тарбияланаётган фарзанди учун 618 минг сўм моддий ёрдам берилади.
ТОШКЕНТ, 4 авг – Sputnik. Ўзбекистонда камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларнинг боғчага бораётган болалари учун 3 ёшга тўлгунга қадар ҳар ой 618 000 сўмгача моддий ёрдам берилади. 31 июль куни Ҳукумат тегишли низомни тасдиқлади.
Унга кўра, моддий ёрдам Камбағал оилалар реестрига киритилган ва расмий банд бўлган ёлғиз она (ота)га ижтимоий шартнома асосида тўланади.
Бунда уларнинг мактабгача таълим ташкилотида тарбияланаётган 3 ёшгача бўлган фарзанд(лар)ига БҲМнинг 1,5 бараваригача миқдорда тўлаб берилади.
Моддий ёрдам қонуний вакилнинг 3 ёшгача бўлган фақат 1 нафар фарзанди (болалар эгизак бўлса, эгизакларнинг ҳар бирига) учун берилади.
Моддий ёрдам олиш учун қонуний вакил “Инсон” марказлари, Давлат хизматлари марказларига бевосита келган ҳолда ёки ижтимоий ходим ёхуд “Ягона миллий ижтимоий ҳимоя” ахборот тизими (“ЯМИҲ” АТ), шунингдек, ЯИДХП (my.gov.uz) орқали ариза билан мурожаат қилади.
Аризада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:
қонуний вакилнинг фуқаролик биометрик паспорти маълумотлари;
3 ёшгача бўлган фарзанд(лар)ининг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси(лари) маълумотлари;
мобил телефони рақами;
АТ “Халқ банки” банкида очилган банк картаси маълумотлари.
Моддий ёрдам ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-санасигача қонуний вакилларнинг “ижтимоий карта”ларига, улар мавжуд бўлмаганда, АТ “Халқ банки”да очилган банк карталарига ўтказиб берилади.
календарь с 1 августа - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.07.2025
Ўзбекистонда 1 августдан нималар ўзгаради?
Янгиликлар лентаси
0