Чорвоқда “Sea Breeze Uzbekistan” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тасдиқланди

© Пресс-служба президента УзбекистанаАзербайджанский предприниматель Эмин Агаларов выразил готовность построить международный туристический центр “Sea Breeze Uzbekistan” на берегу Чарвакского водохранилища
Азербайджанский предприниматель Эмин Агаларов выразил готовность построить международный туристический центр “Sea Breeze Uzbekistan” на берегу Чарвакского водохранилища - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.08.2025
Oбуна бўлиш
Лойиҳани амалга ошириш учун “Sea Breeze Uzbekistan” МЧЖга 577 гектар ер майдони 25 йил муддатга имтиёзли шартлар асосида ижарага берилади.
ТОШКЕНТ, 4 авг – Sputnik. Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг “Sea Breeze Uzbekistan” умуммавсумий курорт мажмуасини барпо этиш бўйича йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора тадбирлари тўғрисидаги қарори қабул қилинди.
Унга кўра, лойиҳа Тошкент вилоятининг хушманзара Бўстонлиқ туманидаги 577 гектар майдонда амалга оширилади. Бу жаҳон миқёсидаги умуммавсумий курорт мажмуаси бўлиб, Ўзбекистон туризм соҳасида хусусий-давлат шериклигининг флагмани бўлади. Инвестицияларнинг умумий ҳажми 5 млрд долларни ташкил этади.
Лойиҳани амалга ошириш юзасидан “Agalarov Development” МЧЖ (Озарбайжон) иштирокидаги “Sea Breeze Uzbekistan” МЧЖ қўшмa корхонанинг таклифлари энг яхши таклиф сифатида танлаб олинган.
Лойиҳани амалга ошириш учун “Sea Breeze Uzbekistan”МЧЖга 577 гектар ер майдони 25 йил муддатга имтиёзли шартлар асосида ижарага берилади.
Лойиҳага оид асосий маълумотлар
участкаларни лотларга бўлиш ва бошқа фойдаланувчиларга бериш тасдиқланган бош режа ва қонунчилик доирасида амалга оширилади;
лойиҳа экологик стандартлар талабларига қатъий амал қилинган ҳолда амалга оширилади: Чорвоқ сув омбори ва Чирчиқ дарёсига оқова сувларни чиқариш тақиқланган. Бу талаб бузилиши ижара шартномаси бекор қилиниши учун асос бўлади;
қурувчилар дарахтларни кўчириш ёки кесиш учун компенсация сифатида уларнинг ўрнига 10 та кўчат ўтказиши, уларни 5-7 йил давомида мажбурий парвариш қилиши зарур бўлади;
инвестор, истисно тариқасида, 2029 йил 31 декабрга қадар қурилиш-монтаж ишларини лойиҳа-смета хужжатларини ишлаб чиқиш билан бир вақтдаамалга ошириш ҳуқуқига эга;
ep участкасини ижарага олган ташкилот томонидан объект қурилиш ҳажмининг ҳар бир квадрат метри учун мутаносиб равишда 50 АҚШ доллари эквиваленти миқдорида инфратузилма тўлови тўланади;
ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ва ижарага олувчиларнинг зарарлари "Sea Breeze Uzbekistan" МЧЖ томонидан Тошкент вилояти маҳаллий бюджетига ажратилган 5 млн доллар ҳисобидан, шунингдек, қонун билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қопланади. Жисмоний ва юридик шахсларга тегишли кўчмас мулк объектлари “Sea Breeze Uzbekistan” МЧЖ томонидан уларнинг мулкдорлари билан келишув асосида сотиб олинади;
лойиҳани амалга ошириш билан боғлиқ қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари учун компенсация тўловлари "Чорвоқ" туристик-рекреацион зонаси дирекцияси томонидан ҳар йили тенг улушларда беш йил давомида амалга оширилади;
лойиҳани Республика ишчи гуруҳи, тегишли вазирликлар ва прокуратура органлари назорат қилади. Шартларга риоя этилмаса, инвесторларнинг ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқлари бекор қилинади.
2024 йил декабрида озарбайжонлик тадбиркор Эмин Агаларов президент Шавкат Мирзиёевга "Sea Breeze Uzbekistan" умуммавсумий курортини қуриш лойиҳасини тақдим этган эди. Марказ 500−700 гектар майдонда дам олиш зоналари, пляжлар, спорт майдончалари, меҳмонхоналар, коттежлар ва турар-жой мажмуалари, шунингдек, дўконлар, ресторанлар, мактаблар, аквапарк, истироҳат боғларини ўз ичига олади.
Президент Шавкат Мирзиёев 14 апреля ознакомился с презентацией мастер-плана международного туристического центра “Sea Breeze Uzbekistan”. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.04.2025
Мирзиёев Чорвоқда қурилаётган халқаро туризм марказининг мастер-режаси билан танишди
Янгиликлар лентаси
0