Озарбайжонлик ишбилармон Чорвоқ сув омбори бўйида туризм маркази қуради
12:05 17.12.2024 (янгиланди: 16:30 17.12.2024)
© Sputnik / Бахром ХатамовЧарвакское водохранилище
© Sputnik / Бахром Хатамов
Oбуна бўлиш
Мирзиёев Чорвоқ сув омбори бўйида “Sea Breeze Uzbekistan” халқаро туризм маркази барпо этиш таклифини маъқуллади.
TOШКЕНТ, 17 дек — Sputnik. Озарбайжонлик ишбилармон Чорвоқ сув омбори бўйида “Sea Breeze Uzbekistan” халқаро туризм маркази қуради. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев иштирокида ўтган Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида қурилиши мўлжалланган халқаро туризм маркази тақдимотида маълум қилинди.
Қайд этилишича, озарбайжонлик ишбилармон Эмин Агаларов бир қатор йирик хорижий компаниялар билан шерикликда Чорвоқ сув омбори бўйида “Sea Breeze Uzbekistan” халқаро туризм маркази барпо этиш истагини билдирмоқда.
© Пресс-служба президента УзбекистанаВ Бостанлыке планируется создание масштабного центра туризма
В Бостанлыке планируется создание масштабного центра туризма
© Пресс-служба президента Узбекистана
“Лойиҳага кўра, унда дам олиш, чўмилиш ва спорт масканлари, меҳмонхоналар, коттежлар, турар жойлар бўлади. Халқаро брендларнинг дўконлари, ресторан ва хизмат шохобчалари очилади. Турли фестиваллар, концертлар ва бошқа маданий тадбирлар ўтказилади. Икки қирғоқ ўртасида кўприк қурилиб, келувчиларга қулайлик оширилади. Келажакда ўзига хос туризм хабига айланиб, унда йил давомида дам олиш ва яшаш мумкин бўлади”, — дейилади хабарда
© Пресс-служба президента УзбекистанаВ Бостанлыке планируется создание масштабного центра туризма
В Бостанлыке планируется создание масштабного центра туризма
© Пресс-служба президента Узбекистана
Мирзиёев бу таклифни маъқуллади. Уни халқаро тажриба асосида лойиҳалаштириш ва босқичма-босқич қуриш зарурлигини айтди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаВ Бостанлыке планируется создание масштабного центра туризма
В Бостанлыке планируется создание масштабного центра туризма
© Пресс-служба президента Узбекистана
Бош вазир бошчилигида комиссия тузиб, лойиҳанинг ҳуқуқий асосини яратиш, инфратузилма масалаларини ҳал этиш бўйича кўрсатмалар берди.