Камчаткада 600 йил ичида биринчи марта Крашенинников вулқони отилди

© Институт вулканологии и сейсмологии ДВО РАНИзвержение вулкана Крашенниникова на Камчатке
Извержение вулкана Крашенниникова на Камчатке - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.08.2025
Oбуна бўлиш
Вулқон отилиши яқинда Камчаткада рўй берган кучли зилзила билан боғлиқ бўлиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.
ТОШКЕНТ, 3 авг – Sputnik. Камчаткада 600 йил ичида биринчи марта Крашенинников вулқони отилди. Бу ҳақда РИА Новостига Камчатка вулқон отилишига қарши курашиш гуруҳи (KVERT) раҳбари Ольга Гирина маълум қилди.
“Бу Крашенинников вулқонининг 600 йил ичида биринчи тарихий отилиши”, — деди агентлик суҳбатдоши.
Унинг сўзларига кўра, қияликда кучли буғ-газ фаоллиги билан бирга ёрилиш ва лава гумбазининг шаклланиши қайд этилган.
Крашенинников вулқонининг баландлиги 1856 метрни ташкил қилади.
Гирина вулқон отилиши яқинда Камчаткада рўй берган кучли зилзила билан боғлиқ бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.
Кул устуни 6 минг метр баландликкача кўтарилган. Аҳоли пунктлари учун ҳеч қандай хавф йўқ.

Камчаткадаги зилзила

30 июль куни Камчатка қирғоқларида бутун кузатувлар давридаги энг кучли зилзила содир бўлди: унинг магнитудаси 8,8 га етди. Гидрометеорология ва атроф-муҳит мониторинги бошқармаси минтақада баландлиги тўрт метргача бўлган цунами тўлқинини қайд этди.
Болалар боғчаларидан бирида девор қулаб тушди, воқеа содир бўлган пайтда у ерда ҳеч ким бўлмаган. Сахалин вилоятидаги Северо-Курильск сув остида қолди ва у ерда фавқулодда ҳолат эълон қилинди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, жабрланганлар бор, уларнинг барчасининг аҳволи қониқарли.
Последствия землетрясения на Камчатке - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.07.2025
Кузатувлар давридаги энг кучли зилзила: Камчаткадаги табиий офат ҳақида нималар маълум?
Янгиликлар лентаси
0