Қалампирли, қазили ва ёғсиз: Самарқандда палов тайёрлаш бўйича чемпионат бўлиб ўтди

© SputnikВ Самарканде проходит Международный фестиваль плова.
В Самарканде проходит Международный фестиваль плова.  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.08.2025
Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Танлов иштирокчилари Ўзбекистоннинг турли ҳудудлари вакиллари бўлиб, уларнинг ҳар бири ўзига хос ёндашуви билан ҳайратга солишга ҳаракат қилишди.
ТОШКЕНТ, 2 авг – Sputnik. Самарқанддаги Султон Хованд бека тарихий ансамбли ҳудудида Халқаро палов фестивали очилди. У мамлакатнинг энг яхши ошпазлари танлови билан бошланди: 14 нафар иштирокчи ва уларнинг ёрдамчилари 5 килограммлик палов тайёрлаб, нафақат анъанавий рецептлар бўйича билимини, балки пазандалик жасоратини ҳам намойиш этди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.
© SputnikВ Самарканде проходит Международный фестиваль плова.
В Самарканде проходит Международный фестиваль плова.  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.08.2025
В Самарканде проходит Международный фестиваль плова.
Танлов иштирокчилари Ўзбекистоннинг турли ҳудудлари вакиллари бўлиб, уларнинг ҳар бири ўзига хос ёндашуви билан ҳайратга солишга ҳаракат қилишди.
“Мамлакатимизда палов шунчаки таом эмас, балки бутун маданият қатлами ҳисобланади. Ҳудудга қараб турли навдаги гуруч, зираворлар, гўшт ишлатилади. Масалан, Фарғонада девзирада палов дамланади, Хоразмда лазер, Қашқадарёда эса аланга гуручи машҳур. Ҳар бир вилоятнинг ўзига хос анъаналари ва таъмлари бор”, - дейди Ўзбекистон ошпазлар уюшмаси аъзоси Аҳмад Ҳамдамов.
Танлов очиқ ҳавода бўлиб ўтди ва икки соатдан ортиқ давом этди.
© SputnikВ Самарканде проходит Международный фестиваль плова.
В Самарканде проходит Международный фестиваль плова.  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.08.2025
В Самарканде проходит Международный фестиваль плова.
Йигирма йилдан ортиқ умрини ўзбек ошхонасига бағишлаган бухоролик Фирдавс Содиқов “императорлик” деб аталмиш вариантни тақдим этди. Унда барча маҳсулотлар қовурилмайди, балки қайнатилади: гўшт, пиёз, зираворлар, гуруч алоҳида пиширилади ва фақат охирида озгина ёғ қўшилади. Унинг сўзларига кўра, бу таомни енгилроқ қилади.
© SputnikВ Самарканде проходит Международный фестиваль плова.
В Самарканде проходит Международный фестиваль плова.  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.08.2025
В Самарканде проходит Международный фестиваль плова.
Тошкентлик ошпаз Ботир Раҳмонов эса бошқача йўл тутди – унинг палови жуда аччиқ бўлиб чиқди. У паловга деярли ярим килограмм қалампир, шунингдек, қази ва от ёғи қўшди.
“Кунига бир тонна палов пиширамиз, бир неча соатда йўқ бўлиб кетади”, — дейди у.
Сирдарёлик ёш ошпаз Мироншоҳ Ражабов палов фақат думба ёғи билан тайёрланса, бошқача мазали бўлишига ишонади. Қашқадарёлик ошпаз Бахтиёр Олимов эса паловда асосийси гўшт эканлигига амин.
© SputnikВ Самарканде проходит Международный фестиваль плова.
В Самарканде проходит Международный фестиваль плова.  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.08.2025
В Самарканде проходит Международный фестиваль плова.
“Ким гўштни яхши кўрса, бизнинг паловни албатта қадрлайди. 5 килограмм гуручга 7 килограмм гўшт қўямиз”, - дейди қашқадарёлик ошпаз.
© SputnikВ Самарканде проходит Международный фестиваль плова.
В Самарканде проходит Международный фестиваль плова.  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.08.2025
В Самарканде проходит Международный фестиваль плова.
Бир сўз билан айтганда, ҳар бир ошпаз нафақат ҳакамлар ҳайъати аъзоларини, балки палов тайёрлаш жараёнини кузатган томошабинларни ҳам ҳайратда қолдиришга ҳаракат қилди. Ҳакамлар ҳайъати нафақат таъмни, балки техникани, рецептнинг ўзига хослигини ва пазандалик анъаналарига мувофиқликни ҳам баҳолади. Бирорта ҳам томошабин палов татимай кетмади.
© SputnikВ Самарканде проходит Международный фестиваль плова.
В Самарканде проходит Международный фестиваль плова.  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.08.2025
В Самарканде проходит Международный фестиваль плова.
Танлов натижалари 3 август куни “Боқий шаҳар” боғида етти тонналик палов тайёрлаш жараёнида эълон қилинади. Эртага пойтахтлик таниқли санъаткорлар иштирокида гала-концерт ҳам бўлиб ўтади.
Праздник плова, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.07.2025
Самарқандда 7 тонналик палов тайёрланади — сана ва манзил
Янгиликлар лентаси
0