Трамп яна қатор мамлакатларга янги божлар жорий этди

© AP Photo / Ben CurtisПрезидент Дональд Трамп
Президент Дональд Трамп  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.08.2025
Oбуна бўлиш
АҚШ президенти 7 августдан 69 та давлатга нисбатан импорт божлари жорий этиш тўғрисида фармонни имзолади.
ТОШКЕНТ, 1 авг — Sputnik. АҚШ президенти Доналд Трамп 69 та мамлакатга нисбатан қўшимча 10 фоиздан 41 фоизгача импорт божлар жорий этиш тўғрисидаги фармонни имзолади.
“Ушбу ҳаракат президентнинг адолатли, мувозанатли ва ўзаро манфаатли савдо муносабатлари орқали Қўшма Штатларни миллий хавфсизлик ва иқтисодига ёт таҳдидлардан ҳимоя қилишга қаратилган доимий саъй-ҳаракатларини акс эттиради”, — дейилади баёнотда.
Янги тарифлар 7 августдан кучга киради, бу рўйхатдаги мамлакатларга савдо келишувига эришиш ва импортнинг юқори ставкаларидан қочиш учун вақт бериши мумкин. Бож киритилган мамлакатлар орасида Сурия - 41%, Мьянма ва Лаос - 40%, Ироқ ва Сербия- 35%, Швейцария - 39 % ва бошқалар бор.
Тайванга нисбатан апрель ойида эълон қилганига бож пасайтирилди, рўйхатга киритилмаган давлатлар учун бож ставкаси 10 фоиз миқдорида сақланиб қолади.
Трамп божлари
Оқ уйга қайтганидан сўнг Трамп савдо сиёсатини қатъийлаштира бошлади: у Мексика, Канада ва Хитой товарлари учун юқори божлар жорий қилди. Орадан бироз ўтиб Вашингтон импортга ўзаро божларнинг амал қилиш муддатини кечиктириб, ушбу давлатлар билан ўзаро музокараларни бошлади. Аксарият давлатлар билан ўзаро мувофиқлаштирилган бож ставкалари ҳақида келишиб олинди. Орадан бироз ўтиб Трамп янги божлар АҚШ ғазнасига аллақачон бир неча миллиард даромад келтирганини таъкидлади.
АҚШнинг бизнес доирасида президентнинг ушбу сиёсати танқидий қабул қилинди. Хусусан, бундай фаолият саноат фаоллигининг пасайишига, таъминот занжирларида жиддий узилишлар келтириб чиқариши ва янги глобал инқирозни келтириб чиқаришидан хавотир билдиришмоқда.

Айни пайтда Япония, Жанубий Корея, Филиппин, Вьетнам, Покистон, Индонезия, Буюк Британия, Европа Иттифоқи, Таиланд ва Камбоджа Вашингтон билан савдо муносабатларининг янги шартлари бўйича келишиб олган.
Трамп выступает на мероприятии, посвященном объявлению новых тарифов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.04.2025
“Ҳамма жабр кўради”. Дунё етакчилари АҚШнинг янги тарифларидан норози
Янгиликлар лентаси
0