https://sputniknews.uz/20250731/yangi-loyihalar-ish-orinlari-samarqand-viloyati-50958703.html
Янги лойиҳалар, иш ўринлари: Самарқанд вилоятида қандай ўзгаришлар кутилмоқда?
Янги лойиҳалар, иш ўринлари: Самарқанд вилоятида қандай ўзгаришлар кутилмоқда?
Sputnik Ўзбекистон
Сўнгги саккиз йилда вилоятда 1 минг 132 та кўп қаватли уй қурилиб, 56 минг оиланинг турмуш шароити яхшиланган. Мактабгача таълим қамрови 21 фоиздан 73 фоизга, олий таълимда 10 фоиздан 45 фоизга етган. Тўқимачилик, металлургия, электротехника, қурилиш материаллари саноати, туризм соҳалари жадал ривожланмоқда.Камбағаллик даражаси 6,9 фоизга тушган, йил охиригача 150 минг кишини иш билан таъминлаш ва 90 минг фуқарони камбағалликдан чиқариш режалаштирилган.Сўнгги саккиз йилда вилоятда саноат ҳажми 1,7 баробарга ўсиб, 45 триллион сўмдан ошган бўлса-да, унинг 60 фоизи Жомбой, Самарқанд, Ургут туманлари ва Самарқанд шаҳрига тўғри келмоқда. Қўшработ, Паяриқ ва Нуробод туманларида саноат яхши ривожланмаган.
2025-07-31T10:59+0500
2025-07-31T10:59+0500
2025-07-31T11:37+0500
жамият
ўзбекистон
шавкат мирзиёев
самарқанд вилояти
янги иш ўринлари
лойиҳа
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/07/1c/50885790_0:0:3640:2048_1920x0_80_0_0_ba1dc09e86adb8ddbe84ce36ebdb8ed5.jpg
ТОШКЕНТ, 31 июл – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга Самарқанд вилоятидаги ислоҳотлар натижадорлиги ва янги режалар юзасидан ахборот берилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.Сўнгги саккиз йилда вилоятда 1 минг 132 та кўп қаватли уй қурилиб, 56 минг оиланинг турмуш шароити яхшиланган. Мактабгача таълим қамрови 21 фоиздан 73 фоизга, олий таълимда 10 фоиздан 45 фоизга етган. Тўқимачилик, металлургия, электротехника, қурилиш материаллари саноати, туризм соҳалари жадал ривожланмоқда.Камбағаллик даражаси 6,9 фоизга тушган, йил охиригача 150 минг кишини иш билан таъминлаш ва 90 минг фуқарони камбағалликдан чиқариш режалаштирилган.Сўнгги саккиз йилда вилоятда саноат ҳажми 1,7 баробарга ўсиб, 45 триллион сўмдан ошган бўлса-да, унинг 60 фоизи Жомбой, Самарқанд, Ургут туманлари ва Самарқанд шаҳрига тўғри келмоқда. Қўшработ, Паяриқ ва Нуробод туманларида саноат яхши ривожланмаган.Президент бу лойиҳаларни жадаллаштириб, бутун вилоятда инвестиция ва экспорт фаоллиги бир маромда ўсишига эришиш бўйича кўрсатмалар берди.
https://sputniknews.uz/20250728/samarqand-shahri-yosh-50877128.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/07/1c/50885790_455:0:3186:2048_1920x0_80_0_0_344952eee261fdfaab8039c188fff172.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
янги лойиҳалар иш ўринлари самарқанд вилояти
янги лойиҳалар иш ўринлари самарқанд вилояти
Янги лойиҳалар, иш ўринлари: Самарқанд вилоятида қандай ўзгаришлар кутилмоқда?
10:59 31.07.2025 (янгиланди: 11:37 31.07.2025) Самарқанд вилоятида 1,2 миллиард долларлик инвестиция лойиҳалари шакллантирилди. Улар ҳисобига 12 мингта иш ўрни яратилади.
ТОШКЕНТ, 31 июл – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга Самарқанд вилоятидаги ислоҳотлар натижадорлиги ва янги режалар юзасидан ахборот берилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати
хабар берди. Сўнгги саккиз йилда вилоятда 1 минг 132 та кўп қаватли уй қурилиб, 56 минг оиланинг турмуш шароити яхшиланган. Мактабгача таълим қамрови 21 фоиздан 73 фоизга, олий таълимда 10 фоиздан 45 фоизга етган. Тўқимачилик, металлургия, электротехника, қурилиш материаллари саноати, туризм соҳалари жадал ривожланмоқда.
Камбағаллик даражаси 6,9 фоизга тушган, йил охиригача 150 минг кишини иш билан таъминлаш ва 90 минг фуқарони камбағалликдан чиқариш режалаштирилган.
Сўнгги саккиз йилда вилоятда саноат ҳажми 1,7 баробарга ўсиб, 45 триллион сўмдан ошган бўлса-да, унинг 60 фоизи Жомбой, Самарқанд, Ургут туманлари ва Самарқанд шаҳрига тўғри келмоқда. Қўшработ, Паяриқ ва Нуробод туманларида саноат яхши ривожланмаган.
Умуман, вилоятда 12 минг иш ўрни ва 82 миллион долларлик экспорт имкониятини очиб бериши мумкин бўлган умумий қиймати 1 миллиард 200 миллион долларлик 14 та янги лойиҳа шакллантирилган. Хусусан, Нуробод туманида 115 гектар майдонда 1 минг 200та иш ўрни яратиш имконини берадиган 472 миллион долларлик лойиҳаларни амалга ошириш учун махсус саноат зонаси ташкил этиш таклиф этилмоқда, Қўшработ туманида гранит қазиб олиш ва қайта ишлаш бўйича 40 миллион долларлик лойиҳа бошланади, Булунғур туманида қиймати 100 миллион доллар бўлган биофармацевтика корхонаси барпо этилади.
Президент бу лойиҳаларни жадаллаштириб, бутун вилоятда инвестиция ва экспорт фаоллиги бир маромда ўсишига эришиш бўйича кўрсатмалар берди.