https://sputniknews.uz/20250728/samarqand-shahri-yosh-50877128.html
Самарқанд шаҳрининг ёши 3000 йил деб қайта баҳоланиши кутилмоқда
Самарқанд шаҳрининг ёши 3000 йил деб қайта баҳоланиши кутилмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Самарқанднинг қадимий ўрни ва ёшини ўрганиш 150 йилдан ортиқ вақтдан буён давом этиб, шаҳар дастлаб бундан 1500 йил олдин, кейинчалик 2000 минг йил, 1970 йилда 2500 йил олдин шаклланганлиги борасида хулосаларга келинган эди.2000 йилларда эса Ўзбекистон – Франция қўшма экспедицияси янги маълумотларни аниқлади ва Самарқанд ёши 2750 йил деб тасдиқлади. Лекин бу ҳам якуний хулоса эмас ва шунинг учун шаҳарнинг хронологияси бўйича тадқиқотлар кейинги йилларда ҳам давом этиб келмоқда.
2025-07-28T11:19+0500
2025-07-28T11:19+0500
2025-07-28T14:40+0500
жамият
самарқанд
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/07/1c/50886020_126:462:2945:2048_1920x0_80_0_0_a5abc162a11587ef3c113219d93005b0.jpg
ТОШКЕНТ, 28 июл – Sputnik. Самарқанд шаҳрининг ёшига доир маълумотлар қайта кўриб чиқилиб, 3000 йил деб қайта баҳоланади. Бу ҳақда Халқ депутатлари Самарқанд вилояти кенгашининг 24 июлда ўтказилган навбатдаги сессиясида қарор қабул қилинди.ЎзА хабарига кўра, Самарқанд шаҳрининг ёшига аниқлик киритишга масъул гуруҳ Афросиёб ва Кўктепа ёдгорликларида, ҳозирги Кўксарой майдони ўрнида бўлган Амир Темур аркида фанлараро тадқиқот усулларини қўллаш орқали комплекс қазув ишларини амалга оширди.Сессияда сўзга чиққан Cамарқанд Археология институти директори Мўминхон Саидовнинг сўзларига кўра, Самарқанднинг қадимий ўрни ва ёшини ўрганиш 150 йилдан ортиқ вақтдан буён давом этиб, шаҳар дастлаб бундан 1500 йил олдин, кейинчалик 2000 минг йил, 1970 йилда 2500 йил олдин шаклланганлиги борасида хулосаларга келинган эди.2000 йилларда эса Ўзбекистон – Франция қўшма экспедицияси янги маълумотларни аниқлади ва Самарқанд ёши 2750 йил деб тасдиқлади. Лекин бу ҳам якуний хулоса эмас ва шунинг учун шаҳарнинг хронологияси бўйича тадқиқотлар кейинги йилларда ҳам давом этиб келмоқда.Хусусан, жорий йилдаги қазишма маълумотлари Самарқанд шаҳридан 25 километр узоқликдаги Кўктепа ёдгорлигида 1993-2006 йилларда олиб борилган қазишма ишларининг таҳлили асосида мутахассислар томонидан янги қарашлар шаклланишига туртки берди.Қайд қилинишича, милоддан аввалги I минг йиллик бошларида, яъни бундан 3000 минг йил олдин бу ерда шаҳар ҳокими қароргоҳи ва ибодатхонани ўз ичига олган йирик шаҳар шаклланган.Сессияда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Самарқанд археология институти ва халқаро ҳамкор ташкилотлар томонидан олиб борилган тадқиқотлар натижалари бўйича Самарқанд шаҳрининг илк урбанизацияси милоддан аввалги II мингинчи йиллик охири ва I мингинчи йиллик бошларига тааллуқли эканлиги ҳақидаги тақдимот материалларини маълумот учун қабул қилиш, Афросиёб ва Кўктепа ҳудудларида олиб борилган археологик қазишмалар натижасида топилган осори-атиқалар, илмий маълумотлар ва ҳужжатларни тегишли вазирлик ва идораларга тақдим этиш бўйича қарор қабул қилинди.
https://sputniknews.uz/20250608/registon-tilla-qori-madrasa-restavratsiya-49778217.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/07/1c/50886020_236:102:2830:2048_1920x0_80_0_0_551a4557d822e5ffbe9d4a99ee58a765.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
самарқанд тарих маълумот ёши
самарқанд тарих маълумот ёши
Самарқанд шаҳрининг ёши 3000 йил деб қайта баҳоланиши кутилмоқда
11:19 28.07.2025 (янгиланди: 14:40 28.07.2025) Халқ депутатлари Самарқанд вилояти кенгаши сессиясида тегишли қарор қабул қилинди.
ТОШКЕНТ, 28 июл – Sputnik. Самарқанд шаҳрининг ёшига доир маълумотлар қайта кўриб чиқилиб, 3000 йил деб қайта баҳоланади. Бу ҳақда Халқ депутатлари Самарқанд вилояти кенгашининг 24 июлда ўтказилган навбатдаги сессиясида қарор қабул қилинди.
ЎзА
хабарига кўра, Самарқанд шаҳрининг ёшига аниқлик киритишга масъул гуруҳ Афросиёб ва Кўктепа ёдгорликларида, ҳозирги Кўксарой майдони ўрнида бўлган Амир Темур аркида фанлараро тадқиқот усулларини қўллаш орқали комплекс қазув ишларини амалга оширди.
Сессияда сўзга чиққан Cамарқанд Археология институти директори Мўминхон Саидовнинг сўзларига кўра, Самарқанднинг қадимий ўрни ва ёшини ўрганиш 150 йилдан ортиқ вақтдан буён давом этиб, шаҳар дастлаб бундан 1500 йил олдин, кейинчалик 2000 минг йил, 1970 йилда 2500 йил олдин шаклланганлиги борасида хулосаларга келинган эди.
2000 йилларда эса Ўзбекистон – Франция қўшма экспедицияси янги маълумотларни аниқлади ва Самарқанд ёши 2750 йил деб тасдиқлади. Лекин бу ҳам якуний хулоса эмас ва шунинг учун шаҳарнинг хронологияси бўйича тадқиқотлар кейинги йилларда ҳам давом этиб келмоқда.
Хусусан, жорий йилдаги қазишма маълумотлари Самарқанд шаҳридан 25 километр узоқликдаги Кўктепа ёдгорлигида 1993-2006 йилларда олиб борилган қазишма ишларининг таҳлили асосида мутахассислар томонидан янги қарашлар шаклланишига туртки берди.
Ўзбекистон – Франция қўшма экспедицияси аъзолари шу вақтга қадар Кўктепа ва Афросиёбда топилган материалларни қайта таҳлил қилиш орқали Самарқанд шаҳрининг шаклланиш даври 3000 йилга тенг эканлиги борасидаги фикрни илгари сурмоқда.
Қайд қилинишича, милоддан аввалги I минг йиллик бошларида, яъни бундан 3000 минг йил олдин бу ерда шаҳар ҳокими қароргоҳи ва ибодатхонани ўз ичига олган йирик шаҳар шаклланган.
Сессияда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Самарқанд археология институти ва халқаро ҳамкор ташкилотлар томонидан олиб борилган тадқиқотлар натижалари бўйича Самарқанд шаҳрининг илк урбанизацияси милоддан аввалги II мингинчи йиллик охири ва I мингинчи йиллик бошларига тааллуқли эканлиги ҳақидаги тақдимот материалларини маълумот учун қабул қилиш, Афросиёб ва Кўктепа ҳудудларида олиб борилган археологик қазишмалар натижасида топилган осори-атиқалар, илмий маълумотлар ва ҳужжатларни тегишли вазирлик ва идораларга тақдим этиш бўйича қарор қабул қилинди.