Самарқанддаги Тилла Қори мадрасаси реставрация қилинади

© Sputnik / Актан ТемиркановПлощадь Регистан в Самарканде с тремя медресе Улугбека, Шердор, Тилля-Кари
Площадь Регистан в Самарканде с тремя медресе Улугбека, Шердор, Тилля-Кари - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.06.2025
Oбуна бўлиш
Илмий-эксперт кенгаши реставрация жараёнига ёдгорликнинг безакларига зиён етказмаслик шарти билан рози бўлди.
ТОШКЕНТ, 8 июн — Sputnik. Маданий мерос агентлиги ҳузуридаги Илмий-эксперт кенгаши маданий меросни асрашга қаратилган 100 дан ортиқ қарорлар қабул қилди, дея хабар берди агентлик матбуот хизмати.
Қайд этилишича, мажлисда 120 га яқин лойиҳа кўриб чиқилган. Илмий кенгаш қарорига кўра, Тилла қори мадрасаси реставрация қилинади.
“Самарқанд шаҳар, Регистон майдонида жойлашган “Тилла Кори” мадрасасини реставрация ва тиклаш ишлари жараёнида ёдгорликнинг безакларига зиён етказмаслик шарти билан маъқуллансин. Лойиҳадаги ишларнинг амалга оширилиш назорати лойиҳа муаллифи ва Самарқанд вилояти маданий мерос бошқармаси зиммасига юклансин”, — дейилган йиғилиш баённомасида.
Қуйидагилар маълум қилинди:
Самарқанд вилоятида жойлашган “Сўфи Оллоёр” масжидида таъмирлаш-тиклаш ишлари лойиҳаси ҳам маъқулланди.
Шаҳрисабз шаҳар тарихий марказида жойлашган “Қалъа девори” маданий мерос объекти мукаммал таъмирланади. Бунда ганч сувоқ қилмаслик шарти белгиланди.
Қашқадарё вилоятидаги “Соқи Мавлон ота” мақбарасини тарихий ва табиий ландшафт кўринишини сақлаган ҳолда комплекс зиёратгоҳга айлантириш таклифи маъқулланди.
Сурхондарё вилоятидаги “Туз ғори” маданий мерос объекти ҳам мукаммал таъмирланади.
Айтилишича, Жиззах вилоятидаги “Тошбулоқ” ҳамда “Тўғонбулоқ” археологик ёдгорликларини моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатига киритилади.
Наманган вилоятидаги “Ғурумсарой” (“Холматбой”) масжиди ҳудудида янги масжид барпо этиш, Андижон вилоятидаги “Ҳотамхон тўра” масжиди архитектура ёдгорлигида мавжуд хонақо қисмида қўшимча бино қуриш каби лойиҳалар рад этилди.
“Умумий ҳисобда Бухоро, Тошкент ва Самарқанд шаҳарлари, Бухоро, Наманган, Сирдарё ва Хоразм вилоятлари бўйича 11 та лойиҳа тарихий ёдгорликларнинг ташқи кўринишига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлиги, Кенгаш томонидан берилган тавсиялар тўлиқ бажарилмаганлиги боис тасдиқдан ўтмади”, — дейилган хабарда.
Янгиликлар лентаси
0