Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Россия Қуролли кучлари Часов Ярни озод қилди

© Sputnik / Евгений Биятов / Медиабанкка ўтишБоевая работа подразделений Западной группы войск на Купянском направлении.
Боевая работа подразделений Западной группы войск на Купянском направлении. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.07.2025
Oбуна бўлиш
Россия Қуролли кучларининг “Жануб” қўшинлар гуруҳи Донецк Халқ Республикасидаги Часов Яр шаҳрини назорат остига олди. У муҳим стратегик аҳамиятга эга.
ТОШКЕНТ, 31 июл – Sputnik. "Жануб" қўшинлар гуруҳининг Краматорск-Дружковск йўналишидаги ҳужум ҳаракатлари натижасида Донецк Халқ Республикаси ҳудудида жойлашган Часов Яр шаҳри озод қилинди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Чақирув белгиси “Тэпа” бўлган разведка бошлиғининг сўзларига кўра, ҳозирда дрон операторлари ўрмон зоналарида Украина қуролланган гуруҳлар қолдиқларини аниқлашда давом этмоқда. Уларни йўқ қилиш учун FPV дронлари ва артиллерия зарбалари фаол қўлланилмоқда.
Россия қўшинларининг Часов Ярга юриши 2024 йил баҳорининг охирида бошланган. Шаҳар муҳим оператив-стратегик аҳамиятга эга. У Артёмовск яқинида жойлашган ва Шимолий Донец-Донбасс канали билан у икки қисмга бўлинган. Бу Украина Қуролли кучлари назорати остида қолган ДХРдаги энг йирик агломерация – Славянск-Краматорск, шунингдек, Константиновкага йўл очадиган ҳукмрон баландликдир.
Константиновка озод қилиниши кўп ойлардан бери ушбу ҳудудни ҳимоя қилаётган Украина гуруҳини таъминлаб келаётган Угледарга борадиган трассани улардан узишга имкон беради. Бу гуруҳни ён томондан айланиб ўтиб, шаҳарни қуршаб олишга ҳам йўл очади.
Боевая работа артдивизиона ЦВО на Авдеевском направлении - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.07.2025
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия армияси ДХР ва Запорожьедаги иккита аҳоли пунктини озод қилди
Янгиликлар лентаси
0