https://sputniknews.uz/20250731/ozbekiston-qirgiziston-50964341.html
Ўзбекистон президенти Қирғизистонга боради
Ўзбекистон президенти Қирғизистонга боради
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Қирғизистон ТИВ раҳбарлари Ўзбекистон президентининг ташрифи арафасида икки томонлама ҳамкорлик масалалари юзасидан музокаралар ўтказиб, муҳим ҳужжатларни имзоладилар.
2025-07-31T12:53+0500
2025-07-31T12:53+0500
2025-07-31T14:31+0500
сиёсат
ўзбекистон
қирғизистон
ўзбекистон тив
бахтиёр саидов
учрашув
ҳамкорлик
шавкат мирзиёев
ташриф
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/07/1f/50970313_0:0:2071:1165_1920x0_80_0_0_e22cb484e1fbf2ec8ac291e231d39d90.jpg
ТОШКЕНТ, 31 июл – Sputnik. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Қирғизистон ташқи ишлар вазири Жээнбек Кулубаев билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Саидов Телеграм каналида хабар берди.Томонлар икки мамлакат ўртасидаги стратегик шерикликни янада чуқурлаштириш юзасидан очиқ ва конструктив фикр алмашдилар. Асосий эътибор савдони кенгайтириш, иқтисодий ҳамкорлик ва чегараолди инфратузилмасини ривожлантириш масалаларига қаратилиб, минтақавий интеграция ва барқарор ривожланиш соҳасида келишилган ҳаракатлар зарурлиги таъкидланди.Томонлар икки мамлакат халқларининг барқарор тараққиёти ва фаровонлиги йўлида бундан буён ҳам биргаликда ишлашни давом эттиришларини тасдиқладилар.
https://sputniknews.uz/20250426/ozbekiston-qirgiziston-chashma-bulogi-49050539.html
ўзбекистон
қирғизистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/07/1f/50970313_259:0:1812:1165_1920x0_80_0_0_0394e1ab17296a904eec04c34dc95181.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон қирғизистон
Ўзбекистон президенти Қирғизистонга боради
12:53 31.07.2025 (янгиланди: 14:31 31.07.2025) Ўзбекистон ва Қирғизистон ТИВ раҳбарлари Ўзбекистон президентининг ташрифи арафасида икки томонлама ҳамкорлик масалалари юзасидан музокаралар ўтказиб, муҳим ҳужжатларни имзоладилар.
ТОШКЕНТ, 31 июл – Sputnik. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Қирғизистон ташқи ишлар вазири Жээнбек Кулубаев билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Саидов Телеграм каналида
хабар берди. Учрашувда Ўзбекистон президентининг Қирғизистонга давлат ташрифига тайёргарлик кўриш бўйича қўшма ҳаракатлар режаси, шунингдек, икки мамлакат Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2025-2026 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури имзоланди.
Томонлар икки мамлакат ўртасидаги стратегик шерикликни янада чуқурлаштириш юзасидан очиқ ва конструктив фикр алмашдилар. Асосий эътибор савдони кенгайтириш, иқтисодий ҳамкорлик ва чегараолди инфратузилмасини ривожлантириш масалаларига қаратилиб, минтақавий интеграция ва барқарор ривожланиш соҳасида келишилган ҳаракатлар зарурлиги таъкидланди.
Томонлар икки мамлакат халқларининг барқарор тараққиёти ва фаровонлиги йўлида бундан буён ҳам биргаликда ишлашни давом эттиришларини тасдиқладилар.