Ўзбекистон ва Қирғизистон “Чашма” булоғидан биргаликда фойдаланишга келишиб олди
10:30 26.04.2025 (янгиланди: 10:35 26.04.2025)
© Правительственный портал Республики УзбекистанСостоялось очередное Совместное заседание Правительственных делегаций Республики Узбекистан и Кыргызской Республики

© Правительственный портал Республики Узбекистан
Oбуна бўлиш
Томонлар “Чашма” булоғи Ўзбекистон ва Қирғизистон халқларининг умумий бойлиги эканини алоҳида таъкидлади.
ТОШКЕНТ, 26 апр — Sputnik. Ўзбек-қирғиз давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳукуматлари делегацияларининг навбатдаги қўшма йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон ҳукумат порталида хабар берилди.
Йиғилиш Тошкент шаҳрида Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ва Қирғиз Республикаси Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари — Давлат миллий хавфсизлик қўмитаси раиси Қамчибек Тошиев раислигида ўтказилди.
Ўзбекистон-Қирғизистон давлат чегараси лойиҳа чизиғининг чегаранинг охирги тартибга солинмаган участкасидан ўтиши тўғрисидаги баённома ҳамда Ўзбекистон ҳукумати ва Қирғиз Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ўртасидаги “Чашма” булоғидан биргаликда фойдаланиш тўғрисидаги битим лойиҳасининг асосий шартлари тасдиқланди.
Томонлар “Чашма” булоғи Ўзбекистон ва Қирғизистон халқларининг умумий бойлиги эканини алоҳида таъкидлади. Ўзбекистон фуқароларининг ушбу булоқдан эркин ва тўсиқсиз фойдаланиши, ўзбек томони булоқда шаклланадиган сув ҳажмининг учдан икки қисмидан фойдаланишини таъминлаш ҳамда манбанинг сув ресурслари ҳажми ва сифатига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳар қандай хатти-ҳаракатларни ўзбек томони билан мувофиқлаштириш тўғрисида келишувларга эришилди.
© Правительственный портал Республики УзбекистанСостоялось очередное Совместное заседание Правительственных делегаций Республики Узбекистан и Кыргызской Республики

Состоялось очередное Совместное заседание Правительственных делегаций Республики Узбекистан и Кыргызской Республики
© Правительственный портал Республики Узбекистан
Шунингдек, томонлар дўстлик ва яхши қўшничилик руҳида икки мамлакат фуқароларининг “Чашма” булоғидан тўлақонли фойдаланишига тўсқинлик қилувчи ҳар қандай чора-тадбирларга йўл қўймасликка келишиб олди.
Томонлар қисқа муддат ичида Ўзбекистон ҳукумати ва Қирғиз Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ўртасида “Чашма” булоғидан биргаликда фойдаланиш тўғрисида битим ҳамда Ўзбекистон ва Қирғизистон давлат чегараси участкаси тўғрисида шартномани мувофиқлаштириш ва имзолашга келишиб олди.
Музокаралар давомида ўзбек-қирғиз давлат чегараси орқали айрим ўтказиш пунктларнинг ҳолати ва иш тартиби бўйича умумий позициялар ҳам келишиб олинди. Ўтказиш пунктлари бўйича умумий ёндашувни ишлаб чиқиш юзасидан ўтказилаётган икки томонлама музокараларга юқори баҳо берилди.
2004 йилдаги Ўзбекистон-Қирғизистон давлат чегарасидаги ўтказиш пунктлари тўғрисидаги битимга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги баённомани имкон қадар тезроқ имзолаш муҳимлиги қайд этилди.
Томонлар тез орада икки мамлакат ваколатли органлари вакилларидан иборат ишчи гуруҳларининг учрашувини ўтказишга келишиб олди.
Музокаралар якуни бўйича тегишли баённома имзоланди. Учрашув ҳар доимгидек конструктив ва дўстона руҳда ўтди.