Дмитрий Киселёвнинг Sputnik журналистларининг Озарбайжонда ҳибсга олингани бўйича баёноти

© Ближнее Зарубежье/TelegramКонсул России встретился с главой редакции Sputnik Азербайджан и шеф-редактором
Консул России встретился с главой редакции Sputnik Азербайджан и шеф-редактором
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.07.2025
Oбуна бўлиш
Дмитрий Киселёв: Ҳозир, менимча, Игорь Картавих ва Евгений Белоусовни асирликдан бемалол озод этиш ва шу орқали мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатларни тиклаш йўлида сезиларли қадам қўйиш мумкин.
Россия сегодня” медиа гуруҳи бош директори Дмитрий Киселёв:
“Бугун Россия фуқаролари бўлган журналист ҳамкасбларимиз Игорь Картавих ва Евгений Белоусов асоссиз айбловлар билан Озарбайжонда панжара ортида ўтирганига роппа-роса бир ой бўлди.
Яна бир бор таъкидламоқчиманки, бутун Агентлигимиз, жумладан, бизнинг Sputnik бўлинмамизнинг таҳририят сиёсати доимо биз фаолият юритаётган мамлакатлар билан дўстона ва иттифоқчилик алоқаларини мустаҳкамлашга қаратилганди.
Бу қадамни онгли равишда қўйганлар журналистлар фаолиятига нисбатан ҳеч қандай асосли эътирозлар йўқлигини била туриб, бу муқаррар равишда Россия ва Озарбайжон ўртасидаги давлатлараро муносабатларнинг мураккаблашишига олиб келишини жуда яхши тушунишган.
Ҳозир, менимча, Игорь Картавих ва Евгений Белоусовни асирликдан бемалол озод этиш ва шу орқали мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатларни тиклаш йўлида сезиларли қадам қўйиш мумкин. Шунингдек, бу тикланиш сари саъй-ҳаракат ҳар икки томондан зарур деган фикрга ҳам қўшиламан”.
Йигитларимизни қайтаринг
Янгиликлар лентаси
0