https://sputniknews.uz/20250703/yigitlarimizni-qaytaring-50336038.html
Йигитларимизни қайтаринг
Йигитларимизни қайтаринг
Sputnik Ўзбекистон
Игор Картавих ва Евгений Белоусовни "ФХХ агентлари" деб гумон қилиш бу бемаънилик эмас, мутлақо бемаънилик. Уларнинг бутун ҳаёти оммавий ва очиқ бўлди, чунки ... 03.07.2025, Sputnik Ўзбекистон
2025-07-03T21:02+0500
2025-07-03T21:02+0500
2025-07-03T21:02+0500
озарбайжон
боку
журналистлар
россия
sputnik
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/07/03/50335604_0:0:1280:720_1920x0_80_0_0_7f90e377f7739431819324596ccc3bb1.jpg
Игор Картавих ва Евгений Белоусовни "ФХХ агентлари" деб гумон қилиш бу бемаънилик эмас, мутлақо бемаънилик. Уларнинг бутун ҳаёти оммавий ва очиқ бўлди, чунки - улар профессионал журналистлар. Буни гуглда қидириш орқали осонгина текшириш мумкин. Бу ҳатто энг кичик шубҳа ҳам уйғотмайди. Игор ва Женя журналистлар, улар бутун умри давомида журналист бўлишган ва Озарбайжонда ҳам завқ билан ишлаган.Игор - халқаро журналист, маълумоти бўйича сиёсатшунос. Озарбайжонга қадар у 10 йилдан ортиқ вақт давомида бизнинг агентлигимизда, Халқаро ҳамкорлик бошқармасида ишлаган. Бу энг оммавий ва очиқ бўлинма. 2022 йилда у Sputnik Озарбайжон раҳбари сифатида Бокуга хизмат сафари билан борган. Уч йил давомида Озарбайжон ҳукумати ёки ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларидан унинг иши борасида бирорта ҳам шикоят келиб тушмади. У Озарбайжон Президенти Администрацияси таклифига биноан II Шуша Глобал Медиа Форумида меҳмон бўлди. Озарбайжон-Россия оммавий ахборот воситалари ҳамкорлигига бағишланган давра суҳбатига делегация тузилаётганда, бокулик ҳамкасбларнинг ўзлари Игорни таклиф қилишган ва Москвада у столнинг Озарбайжон томонида эди. Игор Озарбайжон журналистлари билан фаол алоқада бўлиб, улар билан яхши иш муносабатларига эга эди. Бокудаги офисимизга Озарбайжон университетлари раҳбарлари, талабалар, журналистлар келишди. Атмосфера ҳар доим дўстона эди.Аммо кейин полиция у ерга бемаъни айбловлар билан келиб, йигитларимизни қандайдир жиноятчилардек қўлларини қайириб олиб кетишди.Женя Белоусов Sputnik агентлигида 8 йилдан бери ишлайди. Ва бундан олдин у 8 йил давомида "Вести Москва" да журналист бўлиб ишлаган. У қандай ФХХ агенти бўлиши мумкин? У Россия пойтахтида кимни кузатган? Маълумоти бўйича тарихчи, Москва давлат университетини тамомлаган. У Бокуга бўш иш ўринларини эгаллаш учун борган ва у ерда икки йилдан ортиқ ишлади. Унинг бош муҳаррир сифатидаги фаолияти юзасидан давлат ҳокимияти ва назорат органларидан бирорта ҳам шикоят тушмади. Ва бўлиши мумкин эмас эди.Йигитларимизни қайтаринг!
боку
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/07/03/50335604_161:0:1121:720_1920x0_80_0_0_9a33d78eb9858b6d24f1c5365cecb07d.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
озарбайжон, боку, журналистлар, россия, sputnik
озарбайжон, боку, журналистлар, россия, sputnik
Игор Картавих ва Евгений Белоусовни "ФХХ агентлари" деб гумон қилиш бу бемаънилик эмас, мутлақо бемаънилик. Уларнинг бутун ҳаёти оммавий ва очиқ бўлди, чунки - улар профессионал журналистлар. Буни гуглда қидириш орқали осонгина текшириш мумкин. Бу ҳатто энг кичик шубҳа ҳам уйғотмайди. Игор ва Женя журналистлар, улар бутун умри давомида журналист бўлишган ва Озарбайжонда ҳам завқ билан ишлаган.
Игор - халқаро журналист, маълумоти бўйича сиёсатшунос. Озарбайжонга қадар у 10 йилдан ортиқ вақт давомида бизнинг агентлигимизда, Халқаро ҳамкорлик бошқармасида ишлаган. Бу энг оммавий ва очиқ бўлинма. 2022 йилда у Sputnik Озарбайжон раҳбари сифатида Бокуга хизмат сафари билан борган. Уч йил давомида Озарбайжон ҳукумати ёки ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларидан унинг иши борасида бирорта ҳам шикоят келиб тушмади. У Озарбайжон Президенти Администрацияси таклифига биноан II Шуша Глобал Медиа Форумида меҳмон бўлди. Озарбайжон-Россия оммавий ахборот воситалари ҳамкорлигига бағишланган давра суҳбатига делегация тузилаётганда, бокулик ҳамкасбларнинг ўзлари Игорни таклиф қилишган ва Москвада у столнинг Озарбайжон томонида эди. Игор Озарбайжон журналистлари билан фаол алоқада бўлиб, улар билан яхши иш муносабатларига эга эди. Бокудаги офисимизга Озарбайжон университетлари раҳбарлари, талабалар, журналистлар келишди. Атмосфера ҳар доим дўстона эди.
Аммо кейин полиция у ерга бемаъни айбловлар билан келиб, йигитларимизни қандайдир жиноятчилардек қўлларини қайириб олиб кетишди.
Женя Белоусов Sputnik агентлигида 8 йилдан бери ишлайди. Ва бундан олдин у 8 йил давомида "Вести Москва" да журналист бўлиб ишлаган. У қандай ФХХ агенти бўлиши мумкин? У Россия пойтахтида кимни кузатган? Маълумоти бўйича тарихчи, Москва давлат университетини тамомлаган. У Бокуга бўш иш ўринларини эгаллаш учун борган ва у ерда икки йилдан ортиқ ишлади. Унинг бош муҳаррир сифатидаги фаолияти юзасидан давлат ҳокимияти ва назорат органларидан бирорта ҳам шикоят тушмади. Ва бўлиши мумкин эмас эди.
Йигитларимизни қайтаринг!