Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Медведев Трампнинг Украина бўйича ультиматумини таҳдид деб атади

© Sputnik / Екатерина Штукина / Медиабанкка ўтишДмитрий Медведев, архивное фото
Дмитрий Медведев, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.07.2025
Oбуна бўлиш
Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Трампни уйқучи Жо йўлидан юрмасликка чақирган.
ТОШКЕНТ, 29 июл – Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трамп Россия билан “ультиматумлар ўйини”ни ўйнамоқда, бу таҳдид ва “унинг мамлакати билан” уруш сари қадам. Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев шундай фикр билдирди.
“Трамп Россия билан ультиматум ўйинини ўйнамоқда: 50 кун ёки 10 кун... У икки нарсани ёдда тутиши керак: 1. Россия Исроил ҳам, ҳатто Эрон ҳам эмас. 2. Ҳар бир янги ультиматум - бу уруш сари қўйилган қадам ва таҳдид. Россия ва Украина ўртасида эмас, балки унинг ўз мамлакати билан... Уйқучи Жо йўлидан юрманг!”, - дея ёзган Медведев ўзининг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.
Илгари Америка раҳбари Россия ва Украина ўртасида сулҳга эришиш учун 50 кунлик муддат белгилаши, натижа бўлмаган тақдирда Москва ва унинг ҳамкорларига қарши 100 фоизлик бож жорий этмоқчи эканини маълум қилганди. Аммо 28 июль куни Трамп бу муддатни 10-12 кунгача қисқартиришини билдирди.
Министр иностранных дел РФ Сергей Лавров - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.07.2025
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Лавров: Россия ҳозир илк бор тарихда бутун Ғарбга қарши битта ўзи курашяпти
Янгиликлар лентаси
0