Ёзги Универсиада-2025: Ўзбекистон 15 та медалга эга чиқди

© Пресс-служба Минспорта УзбекистанаУзбекистан стал первым среди стран ЦА на Всемирной летней Универсиаде в Германии
Узбекистан стал первым среди стран ЦА на Всемирной летней Универсиаде в Германии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.07.2025
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон делегацияси Германиядаги ўйинларда 11 та спорт тури бўйича иштирок этди ва мамлакат тарихидаги энг яхши натижани кўрсатди.
ТОШКЕНТ, 28 июл – Sputnik. Германияда ўтган Рейн-Рур-2025 XXXII Бутунжаҳон ёзги Универсиада ўйинларида Ўзбекистон делегацияси жами 15 та медални қўлга киритди. Бу ҳақда Спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Таъкидланишича, Ўзбекистон умумжамоа ҳисобида 13-ўринни, Марказий Осиё давлатлари орасида эса 1-ўринни эгаллади.
Ўзбекистон спорт делегацияси ўйинларда 11 та спорт тури (камондан отиш, спорт гимнастикаси, енгил атлетика, сувга сакраш, дзюдо, бадиий гимнастика, эшкак эшиш, сузиш, стол тенниси, таэквондо WТ ва теннис) бўйича 18 та олий таълим муассасаларида таҳсил олувчи 53 нафар спортчидан иборат таркиб билан иштирок этди.
Ўзбекистонлик спортчилар 5 та спорт тури бўйича (сузиш, бадиий гимнастика, енгил атлетика, таэквондо WТ, дзюдо) 4 та олтин, 4 та кумуш ва 7 та бронза, жами 15 та медалга эга чиқди. Бу билан улар мамлакат тарихидаги энг яхши натижани кўрсатишди.
Универсиада ўйинлари 16 июлдан 27 июлга қадар бўлиб ўтди. Мусобақаларда 18 та спорт тури бўйича бутун дунёдан 5 100 нафардан ортиқ талаба спортчи 234 та жамланма медаллар учун баҳс олиб борди.
Юный таэквондист из Узбекистана признан лучшим спортсменом чемпионата Азии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.07.2025
Ўзбекистонлик ёш таэквондочи Осиё чемпионатининг энг яхши спортчиси бўлди
Янгиликлар лентаси
0