Президент ва ҳукумат ҳужжатлари ижросини назорат қилишнинг янги тизими йўлга қўйилади

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев подписывает документы.
Шавкат Мирзиёев подписывает документы. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.07.2025
Oбуна бўлиш
Президент ва ҳукумат ҳужжатлари ижросини назорат қилиш бошқармаси ташкил этилмоқда. Ижро интизомини назорат қилиш жараёнларига сунъий интеллект технологиялари жалб қилинади.
ТОШКЕНТ, 28 июл – Sputnik. 25 июль куни “Давлат органлари ва ташкилотларда ижро интизомини янада мустаҳкамлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон президенти фармони (ПФ–117-сон) қабул қилинди.
Фармонга кўра, давлат органлари ва ташкилотлари, ҳамда бошқа ташкилотларда ижро интизомини ташкил этишнинг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланди:
қонунлар, Ўзбекистон президентининг фармон, қарор, фармойиш ва топшириқлари ижросини назорат қилишнинг самарали механизмларини жорий қилиш;
ҳудудларда ислоҳотлар натижадорлигини ўрганиш ва ижро интизомини мустаҳкамлаш ишларини сифатли ташкил этиш;
давлат органлари ва ташкилотларда ижрони ташкил этишда биринчи раҳбарларнинг масъулиятини ошириш;
ижро интизомини назорат қилиш жараёнларига сунъий интеллект технологияларини жорий қилиш.
Фармон билан Ҳисоб палатасига қўшимча вазифалар юклатилди, жумладан:
Қонунлар, Ўзбекистон президентининг фармон, қарор, фармойиш ва топшириқлари доирасида ажратилган маблағларнинг мақсадли сарфланишини ўрганиш билан бирга уларнинг аҳоли ҳамда тадбиркорлар учун самарадорлигини таҳлил қилиш;
ижро интизомини мустаҳкамлашга, мансабдор шахсларнинг шахсий масъулиятини оширишга, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан олиб борилаётган ислоҳотлар натижаларига эришишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижро этилиши юзасидан давлат органлари ва ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш.
2025 йил 1 сентябрдан бошлаб Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг қисқартириладиган штат бирликлари ҳисобидан Ҳисоб палатасига қўшимча 10 та бошқарув штат бирлиги ажратилади.
Фармон билан 2025 йил 1 сентябрдан бошлаб:
давлат органлари ва ташкилотларда ижро интизомига масъул таркибий бўлинмалар алоҳида тузилма сифатида бевосита биринчи раҳбарлар бўйсунувига ўтказилади;
давлат органлари ва ташкилотларнинг ижро интизомига масъул тузилмаси ходимларининг Ҳисоб палатаси, Вазирлар Маҳкамаси ҳамда Адлия вазирлигида режа-жадвал асосида ҳар уч йилда бир маротаба малакасини ошириш амалиёти йўлга қўйилади.
Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ижросини назорат қилиш бўйича янги тартиб жорий этилиши муносабати билан Адлия вазирлиги марказий аппарати тузилмасида президент ҳужжатлари ва топшириқлари ижросини назорат қилиш бошқармаси негизида 20 та штат бирлигидан иборат Президент ва ҳукумат ҳужжатлари ижросини назорат қилиш бошқармаси ташкил этилади.
Президент администрациясига қатор тайинловлар амалга оширилди
Ҳисоб палатаси, Вазирлар Маҳкамаси ва Адлия вазирлиги қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларнинг ижро ҳолатини баҳолаш амалиётини жорий этади.
Ташкент. Администрация Президента Республики Узбекистан
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.07.2025
Президент администрациясининг янги тузилмаси тасдиқланди — тафсилотлар
Янгиликлар лентаси
0