Президент Администрациясининг янги тузилмаси тасдиқланди — тафсилотлар

© Sputnik / Зафар ХалиловТашкент. Администрация Президента Республики Узбекистан
Ташкент. Администрация Президента Республики Узбекистан
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.07.2025
Oбуна бўлиш
Администрация ва унинг таркибидаги ташкилотларда 284 та штат қисқартирилди.
TOШКЕНТ, 14 июл — Sputnik. Президент Администрациясининг янги тузилмаси тасдиқланди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадов ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.
Қайд этилишича, президент Шавкат Мирзиёев томонидан “Давлат бошқаруви тизимида самарадорлик, проактивлик ва натижадорликни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармон имзоланди.
“Ушбу Фармонга мувофиқ, Президент Администрациясининг янги тузилмаси тасдиқланди. Натижада Администрация ва унинг таркибидаги ташкилотларда 284 та штат қисқартирилди, такрорланувчи лавозимлар оптималлаштирилди”, — дейилади хабарда.
Ҳужжатга асосан, эндиликда Президент Администрацияси фаолиятида 5 та устувор йўналиш белгиланди. Булар — таълим, бизнес, суд-ҳуқуқ тизими, тиббиёт ва сув ресурслари масалаларидир.
“Ушбу йўналишларда ислоҳотларни самарали амалга ошириш мақсадида Президент Администрацияси раҳбарига 5 нафар ўринбосар лавозими жорий этилди”, — дея қайд этилган хабарда.
Бундан ташқари, Президентнинг стратегик ривожланиш, ташқи сиёсат бўйича янги маслаҳатчи лавозимлари киритилиб, молиявий технологиялар, рақамлаштириш ва сунъий интеллект, креатив иқтисодиёт ва туризмни ривожлантириш, жамоат хавфсизлиги ва қонун устуворлиги, тадбирларни ташкиллаштириш, йиғилиш ва ҳудудларга ташрифлар учун таҳлилий контент тайёрлаш бўйича, шунингдек, коммуникация департаментлари ташкил этилди.
Указом президента Республики Узбекистан внесены изменения в структуру Администрации Президента.  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.06.2025
Саида Мирзиёева президент Администрацияси раҳбари бўлди — янги тайинловлар
Янгиликлар лентаси
0