https://sputniknews.uz/20250727/ozbekiston-onkologik-suyak-kasalliklari-50868156.html
Ўзбекистонда онкологик суяк касалликлари бўйича янгилик йўлга қўйилди
Ўзбекистонда онкологик суяк касалликлари бўйича янгилик йўлга қўйилди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда илк бор онкологик суяк касалликларида ноинвазив тизза бўғими эндопротезини ўрнатиш йўлга қўйилди
2025-07-27T11:23+0500
2025-07-27T11:23+0500
2025-07-27T11:23+0500
жамият
ўзбекистон
саломатлик
касаллик
саратон
болалар
соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв)
жарроҳлик амалиёти
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0b/1a/46807504_0:160:3072:1888_1920x0_80_0_0_65886ca1d8d0f27016a94ed255365171.jpg
ТОШКЕНТ, 27 июл — Sputnik. Ўзбекистонда илк бор онкологик суяк касалликларида ноинвазив тизза бўғими эндопротезини ўрнатиш йўлга қўйилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.Таъкидланишича, муассасада янги турдаги кўплаб муолажа усуллари амалиётга татбиқ этиляпти. Жумладан, Ўзбекистонда илк бор онкологик суяк касалликларига чалинган болаларга ноинвазив тизза бўғимлари эндопротезларини ўрнатиш йўлга қўйилди.Унда тизза остеосаркомаси билан оғриган 13 ва 14 ёшли қизларда органларни сақловчи, юқори даражада терапевтик таъсир кўрсатадиган иккита ноёб операция бажарилди.Бундан ташқари, муассасанинг ҳудудий филиалларида бир қатор янги даволаш ва диагностика усуллари амалиётга татбиқ қилинди.Жумладан:
https://sputniknews.uz/20250517/ozbekiston-bolalar-saratoni-milliy-strategiya-49404457.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0b/1a/46807504_171:0:2902:2048_1920x0_80_0_0_367a4680b32c0720d3aacf8eb9e7ce4b.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон онкологик суяк касалликлари
ўзбекистон онкологик суяк касалликлари
Ўзбекистонда онкологик суяк касалликлари бўйича янгилик йўлга қўйилди
Тизза остеосаркомаси билан оғриган 13 ва 14 ёшли қизларда органларни сақловчи, юқори даражада терапевтик таъсир кўрсатадиган иккита ноёб операция бажарилди.
ТОШКЕНТ, 27 июл — Sputnik. Ўзбекистонда илк бор онкологик суяк касалликларида ноинвазив тизза бўғими эндопротезини ўрнатиш йўлга қўйилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати
хабар берди. “Давлатимиз раҳбари томонидан соҳага қаратилаётган юксак эътибор натижасида бугун юртимизда ушбу йўналишда тиббий хизматлар сифати бутунлай янги босқичга кўтарилди”, — дейди Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси илмий-амалий тиббиёт маркази раҳбари Жамила Пўлатова.
Таъкидланишича, муассасада янги турдаги кўплаб муолажа усуллари амалиётга татбиқ этиляпти. Жумладан, Ўзбекистонда илк бор онкологик суяк касалликларига чалинган болаларга ноинвазив тизза бўғимлари эндопротезларини ўрнатиш йўлга қўйилди.
Унда тизза остеосаркомаси билан оғриган 13 ва 14 ёшли қизларда органларни сақловчи, юқори даражада терапевтик таъсир кўрсатадиган иккита ноёб операция бажарилди.
Шунингдек, жорий йилнинг ўтган даврида россиялик етакчи мутахассис Константин Рябов билан ҳамкорликда гепатоселлюлар жигар саратони ташхиси қўйилган бемор болада ўта мураккаб жарроҳлик муолажаси амалга оширилди.
Бундан ташқари, муассасанинг ҳудудий филиалларида бир қатор янги даволаш ва диагностика усуллари амалиётга татбиқ қилинди.
қорин парда орти соҳасида жойлашган ўсмани кесиб олиш;
нефректомия ва парааортал лимфадиссекция;
орқа мия даражасида жойлашган ўсмани олиб ташлаш;
кўкрак қафаси ичидаги медиастинал ўсмани резекция қилиш;
жигар метастазларини резекция қилиш каби мураккаб операциялар.