Ўзбекистон Болалар саратонига қарши курашиш миллий стратегиясини қабул қилди
15:15 17.05.2025 (янгиланди: 15:24 17.05.2025)
© Министерство здравоохраненияВ Узбекистане разработана и принята Национальная стратегия по борьбе с детским раком

© Министерство здравоохранения
Oбуна бўлиш
Ушбу воқеа болалар саратонига қарши курашда янги босқични бошлаб беради.
ТОШКЕНТ, 17 май — Sputnik. Ўзбекистонда “Ўзбекистон-2030” стратегияси, Болалар саратони бўйича глобал ташаббус, Барқарор ривожланиш мақсадлари доирасида ЖССТ, ЮНИСEФ, Вена халқаро тиббиёт университети ва бошқа халқаро ташкилотлар кўмагида 2025-2030 йилларга мўлжалланган Болалар саратонига қарши курашиш миллий стратегияси ишлаб чиқилди ва қабул қилинди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Ушбу воқеа болалар саратонига қарши курашда янги босқични бошлаб беради, ташхис қўйиш ва даволашда мультидисциплинар ёндашувни таъминлаш орқали педиатрия ёрдамини кўрсатиш тизимини такомиллаштиради.
© Министерство здравоохраненияВ Узбекистане разработана и принята Национальная стратегия по борьбе с детским раком

В Узбекистане разработана и принята Национальная стратегия по борьбе с детским раком
© Министерство здравоохранения
“Болалар саратони энди оилалар ёлғиз ўзи курашаётган муаммо эмас, бу миллий устуворликка айланди. Стратегия 2030 йилга келиб яшовчанлик даражасини камида 60 фоизга етказиш ва ўлим кўрсаткичини 2,5 баравар камайтириш бўйича мажбуриятимизга мос келади, бу эса жаҳондаги илғор тажрибани акс эттиради”, - дея таъкидлади Соғлиқни сақлаш вазири Асилбек Худаёров.
© Министерство здравоохраненияВ Узбекистане разработана и принята Национальная стратегия по борьбе с детским раком

В Узбекистане разработана и принята Национальная стратегия по борьбе с детским раком
© Министерство здравоохранения
15 май куни стратегияни амалга ошириш йўллари муҳокама қилинди.
“Болалар саратони бўйича миллий стратегияни - аниқ мақсадлар, аниқ чора-тадбирлар ва имкон қадар кўпроқ болалар ҳаётини сақлаб қолиш учун зарур ресурсларни ўз ичига олган ҳужжатни ишлаб чиқиш Ўзбекистон учун муҳим қадамдир. Ушбу стратегия мамлакатда тўпланган ҳақиқий маълумотлар асосида саратон касаллигига чалинган болаларга сифатли ёрдам кўрсатиш имкониятини кенгайтиришга ёрдам беради”, - деди тадбирда сўзга чиққан ЖССТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари доктор Ашина Халакдина.
Таъкидланишича, ЖССТ Ўзбекистонни, айниқса, стратегия амалда ишлаши учун бошқарув тизимини йўлга қўйиш, саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш ва маълумотлардан фойдаланиш масалаларида қўллаб-қувватлашни давом эттиради.
© Министерство здравоохраненияВ Узбекистане разработана и принята Национальная стратегия по борьбе с детским раком

В Узбекистане разработана и принята Национальная стратегия по борьбе с детским раком
© Министерство здравоохранения
“Болалар саратони бўйича кўп тармоқли стратегия муҳим бўлиб, саратон касаллигига қарши курашда ривожланишни тезлаштириш ва барча муҳим тузилмаларни бирлаштириш учун жиддий имконият яратади. Бундай жамоавий ёндашув муҳим, чунки болалар саратонига қарши кураш нафақат ҳаётларни сақлаб қолади, балки оилалар ва соғлиқни сақлаш тизимига узоқ муддатли иқтисодий юкни ҳам камайтиради”, - деди ЮНИСEФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Рехина Мария Кастижио.