Россия саратонга чалинган ўзбекистонлик болаларга қандай ёрдам бермоқда?

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишЦентр "НМИЦ здоровья детей" Минздрава РФ, где проходят лечение дети с COVID-19
Центр НМИЦ здоровья детей Минздрава РФ, где проходят лечение дети с COVID-19  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.05.2025
Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Россия хайрия жамғармаларидан бири 500 нафардан ортиқ ўзбекистонлик болаларга Россияда саратон касаллигини даволашда ёрдам берди.
ТОШКЕНТ, 12 май — Sputnik. 12-18 май кунлари Бутунжаҳон ретинобластома ҳақида хабардорлик ҳафталиги бўлиб ўтмоқда, деб хабар беради Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Кўз тўр пардасидаги хавфли ўсмалар асосан болаларда ривожланади. Ўзбекистонда бу касаллик ҳақида кам гапирилади, бироқ у болаларда кўп учрайдиган хавфли кўз ўсмаларидан биридир.
Россиянинг "Настенька" хайрия фонди МДҲ давлатларидан Россияга даволаниш учун келган ёш беморларга ёрдам бермоқда. Жамғарма асосчиси ва раиси Жамила Алиеванинг айтишича, ўтган йили жамғарма ёрдам берган ўзбекистонлик 6 нафар боланинг уч нафари ретинобластома билан курашган.
© Foto : Фонд "Настенька"Основатель и председатель фонда "Настенька" Джамиля Алиева
Основатель и председатель фонда Настенька Джамиля Алиева  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.05.2025
Основатель и председатель фонда "Настенька" Джамиля Алиева

“Ҳозирда бизда жиззахлик икки ёшли бола бор. У 8 ойлик бўлганда онаси ўғлининг ўнг кўзида ғалати порлашни пайқади. Кўпинча ретинобластома шу тарзда ўзини намоён қилади. Гўдак, афсуски, ўнг кўзидан айрилган, аммо Москвадаги Фёдоров номидаги илмий-техника мажмуасида чап кўзини сақлаб қолиш учун зарур бўлган муолажаларни олган”, — дейди Жамила Алиева.

Россиянинг мазкур хайрия жамғармаси нафақат россияликларга, балки МДҲ давлатларидан келган болаларга ҳам ёрдам берадиган кам сонли ташкилотлардан биридир. 23 йиллик фаолият давомида 7 мингдан ортиқ бола ёрдам олди, уларнинг қарийб 40 фоизи Ҳамдўстлик давлатларидан.

“Мен кўп миллатли оилада ўсганман, миллати ва фуқаролигидан қатъи назар, барча болаларга ёрдам беришимиз кераклигига шубҳа қилмасдим. Бунда мени фонд жамоасининг барча аъзолари қўллаб-қувватламоқда, ҳеч биримиз болаларни "ўзимизники" ва "бегоналар"га ажратмаймиз, чунки боланинг ҳаётидан қимматроқ нарса йўқ. Бағрикенглик — фонднинг асосий қадриятларидан бири. Фаолиятининг биринчи кунларидан бошлаб ва шу кунгача биз нафақат рус болаларига, балки бошқа мамлакатлардан келган болаларга ҳам ёрдам бериб келмоқдамиз ва бу ҳамиша шундай бўлиб қолади”, — дейди у.

Жамғарма 500 нафардан ортиқ ўзбекистонлик болаларга ёрдам берган. Ретинобластомага келсак, сўнгги йилларда Россия тиббиёти ушбу касалликка қарши курашда катта муваффақиятларга эришди.
© Foto : Фонд "Настенька"Российский благотворительный фонд "Настенька"
Российский благотворительный фонд Настенька - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.05.2025
Российский благотворительный фонд "Настенька"
Жамила Алиеванинг сўзларига кўра, ҳозирда 90% ҳолларда беморнинг ҳаётини сақлаб қолиш ва ҳатто кўриш қобилиятини сақлаб қолиш мумкин, аммо даволанишни ўз вақтида бошлаш ҳали ҳам катта аҳамиятга эга.
Бундан ташқари, ретинобластома ҳолатлари мавжуд бўлган оилаларда касалликни олдиндан айтиш мумкин бўлди. Ахир, бу касаллик ирсийдир: бир оилада бир нечта болалар бир вақтнинг ўзида касал бўлиб қолиши мумкин.
Бироқ Жамила Алиеванинг таъкидлашича, барча хайрия жамғармалари ўз қарамоғидагилар учун хорижда даволаниш учун пул тўлашга тайёр эмас. Шу сабабли бошқа мамлакатлардан келган кўплаб беморлар даволаниш учун бошқа давлатга келишда қийинчиликларга дуч келишади.
“МДҲ давлатларидан келган болаларни Россияда даволашни ташкил этиш осон эмас. Энди Телемедицина орқали барча шифохоналар билан мукаммал алоқа мавжуд, барча маслаҳатларни онлайн олишингиз мумкин. Касалхоналар жуда тез жавоб беришади: улар болани касалхонага ётқизиш ва ҳисоб-китобларни чиқаришга рози бўладиларми? Ва бу ерда энг қийини бошланади: даволаниш нархи жуда қиммат, тўловни оилалар ўзлари кўтара олмайди, — дейди Алиева.
Даволаниш учун пул тўлашдан ташқари, у МДҲ мамлакатларидан келган оилалар дуч келадиган бошқа қийинчиликларни ҳам қайд этди: парвозлар учун тўлов, уй-жой ижараси, транспорт ва баъзан тил тўсиқлари.
© Foto : Фонд "Настенька"Российский благотворительный фонд "Настенька"
Российский благотворительный фонд Настенька  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.05.2025
Российский благотворительный фонд "Настенька"
Ҳозирда жамғарма россияликларнинг хайр-эҳсонлари орқали ёрдам кўрсатмоқда. Бошқа мамлакатлардан пул ўтказиш билан боғлиқ вазият кўп ҳолларда Россияга қарши санкциялар туфайли мураккаблашади.
“Ўзбекистондан Россияга пул ўтказиш амалда мумкин эмас. Россияга пул ўтказмаларини амалга оширишга тайёр бўлган бир ёки иккита банк бор, аммо картадан фойдаланган ҳолда фонднинг веб-сайтида пул ўтказиш мумкин эмас. Бу бизни МДҲ мамлакатлари резидентларидан хайрия олиш имкониятидан бутунлай маҳрум қилади”, — дейди Жамила Алиева.
Шунинг учун, унинг сўзларига кўра, масалан, МДҲ давлатларининг хайрия ташкилотлари, диаспоралар, ваколатхоналар ва бошқалар билан алоқаларни ўрнатиш жуда муҳим - шунда кўпроқ болалар ҳаётини сақлаб қолиш имконияти мавжуд.
© Foto : Фонд "Настенька"Российский благотворительный фонд "Настенька"
Российский благотворительный фонд Настенька - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.05.2025
Российский благотворительный фонд "Настенька"

“Биз ҳамкорлик қилишдан доимо хурсандмиз ва мулоқот қилишга тайёрмиз. Афсуски, МДҲ давлатларининг нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ҳамкорликни фаол деб бўлмайди, чунки бу жамғармалар одатда ўз мамлакатларидаги болаларга ўз ҳудудида ёрдам беради ва Россияда даволаниш учун пул тўламайди. Биз Россиядаги диаспоралар билан ҳамкорлик қилишдан манфаатдор бўлардик, улар ўз ватандошларига Москвада даволанишга ёрдам беришлари мумкин”, — дея қўимча қилди Алиева.

Во время операции в отделении эксимерлазерной хирургии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.04.2025
Ўзбекистонда кўз катарактаси борларнинг жарроҳлик амалиёти бепул ўтказилади
Янгиликлар лентаси
0