Ўзбекистонлик дзюдочи олимпиада совриндорини мағлуб этиб, “Катта дубулға” чемпиони бўлди

© НОК УзбекистанаВ Улан-Баторе стартовал турнир "Большого шлема" по дзюдо.
В Улан-Баторе стартовал турнир Большого шлема по дзюдо. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.07.2025
Oбуна бўлиш
-66 кг вазн тоифасида қатнашган Абдураҳим Нутфуллоев барча рақибларини мағлуб этиб, мусобақа чемпионига айланди.
ТОШКЕНТ, 26 июл — Sputnik. Ўзбекистонлик дзюдочи Абдураҳим Нутфуллоев Улан-Батор “Катта дубулға” чемпионига айланди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Кеча Мўғулистоннинг Улан-Батор шаҳрида дзюдо бўйича “Катта дубулға” мусобақаси старт олди. Унда иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобига дастлабки куннинг ўзида олтин медаль ёзилди.
-66 кг вазн тоифасида қатнашган Абдураҳим Нутфуллоев барча рақибларини мағлуб этиб, мусобақа чемпионига айланди.
Нутфуллоев финал беллашувида Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари совриндори, молдовалик Денис Виеруни мағлубиятга учратишни уддалади.
25-27 июль кунлари Мўғулистон пойтахтида дзюдо бўйича “Катта дубулға” туркумига кирувчи мусобақа бўлиб ўтмоқда.
Мухриддин Тиловов - бронзовый призёр Большого шлема в Астане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.05.2025
Ўзбекистонлик дзюдочи Остона “Катта дубулға” турнирида медаль қўлга киритди
Янгиликлар лентаси
0