https://sputniknews.uz/20250724/er-qari-huquqbuzarlik-50819041.html
Ер қаъридан фойдаланишга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берганлар рағбатлантирилади
Ер қаъридан фойдаланишга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берганлар рағбатлантирилади
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда ер қаъридан фойдаланишга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берганлар рағбатлантирилади. Ҳукумат қарори билан “Ер қаъридан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар берган жисмоний шахсларни пул мукофоти билан рағбатлантириш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.
2025-07-24T12:33+0500
2025-07-24T12:33+0500
2025-07-24T12:33+0500
жамият
ўзбекистон
ер мулки
қарор
пул
мукофот
қазилма бойликлари
жарима
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/09/1b/39362043_0:154:1980:1268_1920x0_80_0_0_c7dc2aa3a06892172a73e7487a46166d.jpg
ТОШКЕНТ, 24 июл – Sputnik. Ўзбекистонда ер қаъридан фойдаланишга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берганлар рағбатлантирилади. Ҳукумат қарори билан “Ер қаъридан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар берган жисмоний шахсларни пул мукофоти билан рағбатлантириш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.Фото ва видео материалларда қуйидагилар акс эттирилиши керак:Фото ва видео материаллар 15 иш кунида кўриб чиқилади.Фото ва видео материалларни юборган шахслар қуйидаги миқдорларда пул мукофоти билан рағбатлантирилади:
https://sputniknews.uz/20250624/markaziy-osiyo-minerallar-jahon-markaz-50139945.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/09/1b/39362043_0:0:1760:1320_1920x0_80_0_0_48c6533c9e5732dbbfd50cd50648a027.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ер қаъри ҳуқуқбузарлик рағбат
ер қаъри ҳуқуқбузарлик рағбат
Ер қаъридан фойдаланишга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берганлар рағбатлантирилади
Фото ва видео материаллар 15 иш кунида кўриб чиқилади.
ТОШКЕНТ, 24 июл – Sputnik. Ўзбекистонда ер қаъридан фойдаланишга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берганлар рағбатлантирилади. Ҳукумат қарори билан “Ер қаъридан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар берган жисмоний шахсларни пул мукофоти билан рағбатлантириш тартиби тўғрисида”ги
низом тасдиқланди. Низомга кўра, шахслар ҳуқуқбузарликни видеотехника воситалари орқали қайд этиши ҳамда “Геомониторинг” тизими орқали Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекциясига юбориши лозим.
Фото ва видео материалларда қуйидагилар акс эттирилиши керак:
содир этилган ҳуқуқбузарлик;
ҳуқуқбузарлик содир этган шахс тўғрисидаги маълумотлар (агар мавжуд бўлса);
ҳуқуқбузарлик содир этилган манзил, сана ва вақт.
Фото ва видео материаллар 15 иш кунида кўриб чиқилади.
Фото ва видео материалларни юборган шахслар қуйидаги миқдорларда пул мукофоти билан рағбатлантирилади:
кенг тарқалган норуда фойдали қазилмаларни қонунга хилоф равишда қазиб олиш ёки бошқа жойга ташиш бўйича – ҳуқуқбузардан ундирилган маблағлар ҳисобидан БҲМнинг 1 баравари;
фойдали қазилмаларни қазиб олиш, минерал хомашёни қайта ишлаш соҳасидаги бошқа ҳуқуқбузарлик бўйича – ҳуқуқбузардан ундирилган жарима миқдорининг 5 фоизи.