https://sputniknews.uz/20250624/markaziy-osiyo-minerallar-jahon-markaz-50139945.html
Марказий Осиё муҳим минераллар бўйича жаҳон марказига айланиш имкониятига эга — вазирлик
Марказий Осиё муҳим минераллар бўйича жаҳон марказига айланиш имкониятига эга — вазирлик
Sputnik Ўзбекистон
Марказий Осиё Хитой ва Европа ўртасидаги стратегик мавқеи туфайли муҳим минераллар бўйича жаҳон марказига айланиш имкониятига эга.
2025-06-24T18:00+0500
2025-06-24T18:00+0500
2025-06-24T18:00+0500
иқтисод
ўзбекистон
марказий осиё
тоғ-кон ва геология вазирлиги
форум
қозоғистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/09/0a/45571609_0:69:1352:830_1920x0_80_0_0_a169daf3e0a13d21116ba1288dffb70c.jpg
TOШКЕНТ, 24 июн — Sputnik. Марказий Осиё Хитой ва Европа ўртасидаги стратегик мавқеи туфайли муҳим минераллар бўйича жаҳон марказига айланиш имкониятига эга. Бу ҳақда Ўзбекистон тоғ-кон саноати ва геология вазири ўринбосари Урал Юсупов Тошкентда бўлиб ўтаётган "MINEX Central Asia 2025" форуми доирасида маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон минтақадаги ҳамкорлар билан биргаликда геология ва тоғ-кон саноатида ҳамкорликни фаол ривожлантирмоқда. Юсупов муҳим минераллар соҳасида кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилгани ҳақида маълум қилди. Бугунги кунда вазирлик тизимида тўртта олий таълим муассасаси мавжуд бўлиб, уларда 14 мингдан ортиқ талаба таҳсил олади. Тадбирда Қозоғистон саноат ва қурилиш вазири ўринбосари Иран Шархан Ўзбекистон Қозоғистоннинг минтақа давлатлари билан товар айланмасида етакчи ўринни эгаллаб турганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, 2023 йилда ўзаро савдонинг ўсиши 4 миллиард доллардан ошди, бу 2021 йилга нисбатан 15 фоизга кўпдир. Қозоғистон Ўзбекистонга пўлат, мис, кунгабоқар ёғи ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб беради. Ўз навбатида, қўрғошин ва қурилиш материалларини импорт қилади. Шунингдек, Шархан Қозоғистон иқтисодиёти учун то-кон металлургия мажмуаси устувор аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади. 2024 йилда мамлакат ялпи ички маҳсулотида тоғ-кон металлургия комбинатининг улуши 8 фоизни, ишлаб чиқариш ҳажми эса 14 триллион тенгедан ортиқни ташкил этди. Соҳада умумий қиймати 7 миллиард доллардан ортиқ бўлган 5 та йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш ва 8 мингга яқин иш ўрни яратиш режалаштирилган. Шунингдек, Қозоғистон томони ер қаъридан фойдаланишнинг рақамли платформасини жорий этиш ҳақида маълумот берди. У аллақачон саноат эксплуатациясида бўлиб, ариза топширишдан тортиб лицензия олишгача бўлган барча жараённи автоматлаштиради. Келгуси ҳафтадаёқ Қозоғистон унда олтин, кумуш, кўмир ва нодир металлар захиралари бўлган 50 тадан ортиқ янги захира конларини эълон қилишни режалаштирмоқда. Ҳозирда мамлакатда ер қаъридан фойдаланиш учун қарийб 2 миллион кв. км мавжуд бўлиб, 2026 йилга бориб бу кўрсаткич 2,5 миллионга етади. Маълумот учун, Тошкентда "MINEX Central Asia 2025" форуми бўлиб ўтмоқда. Тадбир "Муҳим минерал ресурслар хавфсизлигини таъминлашда Марказий Осиёнинг ролини ошириш" шиори остида ташкил этилди. Форумда соҳадаги ислоҳотлар, инвестиция муҳитини яхшилаш, инфратузилмани ривожлантириш ва минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинмоқда. Тадбирда Қозоғистон, Хитой, Туркия каби 21 та давлатдан 200 нафардан ортиқ вакиллар иштирок этмоқда.
ўзбекистон
қозоғистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Элина Бeкназарова
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/1c/34373478_53:49:246:242_100x100_80_0_0_4661e2aa843f1829b45af36de3f2b1ba.png
Элина Бeкназарова
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/1c/34373478_53:49:246:242_100x100_80_0_0_4661e2aa843f1829b45af36de3f2b1ba.png
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/09/0a/45571609_76:0:1276:900_1920x0_80_0_0_f1c739b2759f2e28e223689dfbad7a32.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Элина Бeкназарова
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/1c/34373478_53:49:246:242_100x100_80_0_0_4661e2aa843f1829b45af36de3f2b1ba.png
тошкент minex central asia 2025 марказий осиё хитой ва европа минераллар тоғ-кон саноати ва геология вазири ўринбосари урал юсупов
тошкент minex central asia 2025 марказий осиё хитой ва европа минераллар тоғ-кон саноати ва геология вазири ўринбосари урал юсупов
Марказий Осиё муҳим минераллар бўйича жаҳон марказига айланиш имкониятига эга — вазирлик
Эксклюзив
Тошкентда "MINEX Central Asia 2025" форуми бўлиб ўтмоқда.
TOШКЕНТ, 24 июн — Sputnik. Марказий Осиё Хитой ва Европа ўртасидаги стратегик мавқеи туфайли муҳим минераллар бўйича жаҳон марказига айланиш имкониятига эга. Бу ҳақда Ўзбекистон тоғ-кон саноати ва геология вазири ўринбосари Урал Юсупов Тошкентда бўлиб ўтаётган "MINEX Central Asia 2025" форуми доирасида маълум қилди.
"Марказий Осиё мамлакатларида фойдали қазилмалар захиралари унчалик катта эмас, аммо бизда муҳим минераллар конлари мавжуд. Минтақанинг геологик жойлашувини ҳисобга олган ҳолда, биз Марказий Осиё бу соҳада асосий марказга айланиши мумкинлигига ишонамиз", — деди у.
Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон минтақадаги ҳамкорлар билан биргаликда геология ва тоғ-кон саноатида ҳамкорликни фаол ривожлантирмоқда.
Юсупов муҳим минераллар соҳасида кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилгани ҳақида маълум қилди. Бугунги кунда вазирлик тизимида тўртта олий таълим муассасаси мавжуд бўлиб, уларда 14 мингдан ортиқ талаба таҳсил олади.
"Биз муҳим минералларни бойитиш ва юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича мутахассисларни тайёрлашни бошладик", — деди вазир ўринбосари.
Тадбирда Қозоғистон саноат ва қурилиш вазири ўринбосари Иран Шархан Ўзбекистон Қозоғистоннинг минтақа давлатлари билан товар айланмасида етакчи ўринни эгаллаб турганини таъкидлади.
"Ўзбекистон биз учун яхши қўшни ва қардош давлат. Бугунги кунда у Қозоғистоннинг Марказий Осиё мамлакатлари билан умумий товар айланмасининг 57 фоизини ташкил этади", — деди Иран Шархан.
Унинг сўзларига кўра, 2023 йилда ўзаро савдонинг ўсиши 4 миллиард доллардан ошди, бу 2021 йилга нисбатан 15 фоизга кўпдир.
Қозоғистон Ўзбекистонга пўлат, мис, кунгабоқар ёғи ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб беради. Ўз навбатида, қўрғошин ва қурилиш материалларини импорт қилади.
Шунингдек, Шархан Қозоғистон иқтисодиёти учун то-кон металлургия мажмуаси устувор аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади. 2024 йилда мамлакат ялпи ички маҳсулотида тоғ-кон металлургия комбинатининг улуши 8 фоизни, ишлаб чиқариш ҳажми эса 14 триллион тенгедан ортиқни ташкил этди.
Соҳада умумий қиймати 7 миллиард доллардан ортиқ бўлган 5 та йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш ва 8 мингга яқин иш ўрни яратиш режалаштирилган.
Шунингдек, Қозоғистон томони ер қаъридан фойдаланишнинг рақамли платформасини жорий этиш ҳақида маълумот берди. У аллақачон саноат эксплуатациясида бўлиб, ариза топширишдан тортиб лицензия олишгача бўлган барча жараённи автоматлаштиради.
Келгуси ҳафтадаёқ Қозоғистон унда олтин, кумуш, кўмир ва нодир металлар захиралари бўлган 50 тадан ортиқ янги захира конларини эълон қилишни режалаштирмоқда. Ҳозирда мамлакатда ер қаъридан фойдаланиш учун қарийб 2 миллион кв. км мавжуд бўлиб, 2026 йилга бориб бу кўрсаткич 2,5 миллионга етади.
"Биз халқаро ҳисобот стандартлари, рақамлаштириш ва геопорталларни жорий этмоқдамиз - бу Қозоғистонни рақобатбардош ва инвесторлар учун очиқ қилади", — дея қўшимча қилди Иран Шархан.
Маълумот учун, Тошкентда "MINEX Central Asia 2025" форуми бўлиб ўтмоқда.
Тадбир "Муҳим минерал ресурслар хавфсизлигини таъминлашда Марказий Осиёнинг ролини ошириш" шиори остида ташкил этилди. Форумда соҳадаги ислоҳотлар, инвестиция муҳитини яхшилаш, инфратузилмани ривожлантириш ва минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинмоқда. Тадбирда Қозоғистон, Хитой, Туркия каби 21 та давлатдан 200 нафардан ортиқ вакиллар иштирок этмоқда.