Ўзбекистоннинг нефть-газ соҳасидаги режалари маълум қилинди

© Пресс-служба президента УзбекистанаДоложено о ходе проектов в нефтегазовой сфере и подготовке к осенне-зимнему сезону
Доложено о ходе проектов в нефтегазовой сфере и подготовке к осенне-зимнему сезону
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.07.2025
Oбуна бўлиш
Озарбайжоннинг “Socar” компанияси Устюртдаги конларда қидирув ўтказиб, нефть қазиб олиш билан шуғулланади.
ТОШКЕНТ, 22 июл – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев нефть-газ соҳасида хорижий ҳамкорлар билан амалга оширилаётган ишлар ҳамда куз-қиш мавсумига тайёргарлик чора-тадбирларига оид тақдимот билан танишди, дея хабар қилди президент матбуот хизмати.
Маълум қилинишича, Озарбайжоннинг “Socar” компанияси билан Устюртдаги конларда қидирув ўтказиб, нефть қазиб олиш бўйича келишувга эришилган. Биргаликда истиқболли майдонларда геология-қидирув ишларини олиб бориш режалаштирилган.
Шунингдек, бошқа хорижий давлатлар билан мураккаб конларни ўзлаштириш, соҳани рақамлаштириш, талаб юқори бўлган мутахассисларни тайёрлаш каби муҳим йўналишларда ҳамкорлик қилинмоқда.
Тақдимотда мутасаддилар шерикликдаги ишларнинг бориши ва галдаги режалар юзасидан ахборот берди.
Президент истиқболли майдонлар бўйича аниқ лойиҳаларни шакллантириш, геология-қидирув ишларидан тайёр маҳсулот олишгача бўлган тўлиқ занжирни йўлга қўйиш юзасидан кўрсатмалар берди.
Абино-Украинское нефтегазовое месторождение в Краснодарском крае - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.10.2024
Россия компаниялари Ўзбекистон билан нефт-газ соҳасида ҳамкорлик қилмоқчи
Йиғилишда Мирзиёев амалдаги хорижий ва қўшма корхоналарда янги бурғулаш усулларини қўллаш, қудуқларнинг самарадорлигини ошириш орқали нефть ва газ ҳажмини кўпайтириш зарурлигини таъкидлади.
Йиғилишда куз-қиш мавсумига тайёргарлик масалалари ҳам кўриб чиқилди. Мутасаддилар бунинг учун етарли энергия ишлаб чиқариш, газ омборларида жамғариш ва мувозанатли етказиб бериш чоралари кўрилаётгани тўғрисида ахборот берди.
Хусусан, Таллимаржон иссиқлик электр станциясида 1 минг 65 мегаваттли иккита буғ-газ қурилмаси, Сирдарёда 1 минг 573 мегаваттли иссиқлик электр станцияси барпо этилмоқда. Уларнинг жами қуввати йилига 20 миллиард киловатт-соат бўлади.
Шунингдек, бу йил Тошкент, Наманган, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида жами 162 мегаваттли янги гидро электр станциялар ишга туширилади. Уларда йилига 648 миллион киловатт-соат электр ишлаб чиқарилади.
Айни пайтда тегишли тармоқ ва подстанцияларни таъмирлаш ишлари ҳам бошланган. Иссиқлик станциялари барқарор ишлаши учун зарур ёқилғи, бутловчи ва эҳтиёт қисмлар захиралари шакллантирилмоқда.
Йиғилишда соҳа инфратузилмасини изчил модернизация қилиб, энергия етказиб бериш узлуксизлигини таъминлаш бўйича вазифалар белгиланди.
Президент Узбекистана рассмотрел перспективные планы сотрудничества с компанией Газпром нефть - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.07.2025
Ўзбекистон президенти "Газпром нефть" компанияси бошқаруви раисини қабул қилди
Янгиликлар лентаси
0