Хорижий инвесторлар кенгаши котибияти нодавлат нотижорат ташкилот сифатида ташкил этилади

© Sputnik / Алексей ВитвицкийПапка с документами
Папка с документами - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.07.2025
Oбуна бўлиш
Президент ҳузуридаги Хорижий инвесторлар кенгаши Ўзбекистон томонининг янгиланган таркиби тасдиқланди.
ТОШКЕНТ, 21 июл – Sputnik. Ўзбекистонда Хорижий инвесторлар кенгаши котибияти нодавлат нотижорат ташкилот сифатида ташкил этилади ҳамда унинг аъзолигига халқаро молия институтлари ҳам жалб қилинади. Президентнинг тегишли қарори 18 июль куни қабул қилинди.
Қарор билан президент ҳузуридаги Хорижий инвесторлар кенгаши Ўзбекистон томонининг янгиланган таркиби тасдиқланди.
Кенгаш котибияти томонидан хорижий инвесторлар билан тўғридан-тўғри ишлаш орқали мамлакатда инвестиция муҳитини яхшилаш бўйича таклифлар ишлаб чиқилади, шунингдек, лойиҳаларни амалга ошириш учун инвестиция маблағларини жалб қилишга кўмаклашилади.
Бундан ташқари, Кенгашнинг давлат органлари ва ташкилотлари билан боғлиқ фаолиятини Кенгаш котибияти томонидан мувофиқлаштириш бўйича маҳаллий ва хорижий компаниялар вакиллари билан маслаҳатлашувлар ташкил этилади.
Хорижликлар Ўзбекистон иқтисодиётининг қайси соҳаларига кўпроқ қизиқиш билдирмоқда? - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.07.2025
Хорижликлар Ўзбекистон иқтисодиётининг қайси соҳаларига кўпроқ қизиқиш билдирмоқда?
Янгиликлар лентаси
0